“Ҳозирда янги концепция кенг муҳокама қилинмоқда, унга кўра америкаликлар Европа хавфсизлигини молиялаштиришдан воз кечади ва Хитойга қарши узоқ муддатли қарама-қаршиликка ўтади. Европа Иттифоқида эса Туркия, Буюк Британия ва Украинани ўз ичига олган янги блок яратишни таклиф қилинмоқда”, - деди Лавров.
Аслида Европа Зеленскийдан нима хоҳлайди?
Евро-Атлантика блоки вайрон бўлмоқда
2025 йил баҳорида Европа Иттифоқи кенг кўламли милитаризация томон қадамлар қўйди. Хусусан, март ойида Брюсселда бўлиб ўтган фавқулодда саммитда 800 миллиард евролик ReArm Europe— Европа Иттифоқининг қайта қуролланиш режаси тасдиқланди. Унда биргаликда қурол сотиб олиш ва дастур маблағларидан тушкунликка тушган минтақалар учун фойдаланиш кўзда тутилган.
Кейинчалик, Европа Иттифоқи Кенгаши 2030 йилгача бўлган узоқ муддатли ҳарбий ривожланиш дастурининг бир қисми сифатида милитаризация жамғармасини (CAFE) яратишни маъқуллади. Гаагада июнь ойида бўлиб ўтган НАТО саммитида Европа давлатларининг ҳарбий харажатларини 2034 йилга келиб ЯИМнинг 5 фоизигача ошириш тўғрисида қарор қабул қилинди.