ТОШКЕНТ, 17 апр — Sputnik. Бугун Москвада МДҲ Ташқи ишлар вазирлари Кенгаши (ТИВК) мажлиси бўлиб ўтмоқда.
Унда МДҲ ТИВ раҳбарлари 2025 йилги ҳамкорлик натижаларини сарҳисоб қиладилар ва интеграция алоқаларини ривожлантириш истиқболлари ва асосий мақсадларини, жумладан, Туркманистоннинг ташкилотга амалдаги раислиги устуворликларини ва бу йил нишонланадиган МДҲнинг 35 йиллигини амалга ошириш масалалари муҳокама қилинади.
Ундан ташқари Сергей Лавров Марказий Осиё мамлакатларининг дипломатик ваколатхоналари раҳбарлари билан учрашади.
Йиғилиш якунлари бўйича ташқи сиёсатни мувофиқлаштиришни, маданий, гуманитар, ҳуқуқни муҳофаза қилиш ва бошқа соҳалардаги ҳамкорликни мустаҳкамлашга қаратилган бир қатор қарорлар қабул қилинади.
Йиғилиш якунлари бўйича ташқи сиёсатни мувофиқлаштиришни, маданий, гуманитар, ҳуқуқни муҳофаза қилиш ва бошқа соҳалардаги ҳамкорликни мустаҳкамлашга қаратилган бир қатор қарорлар қабул қилинади.
Россия Ташқи ишлар вазирлиги вакили Мария Захарованинг сўзларига кўра, тасдиқланган ҳужжатларнинг аксарияти кейинчалик тасдиқлаш учун МДҲ давлатлари ва ҳукуматлари раҳбарларига тақдим этилади.