ТОШКЕНТ, 16 апр — Sputnik. "Henley Passport Index"нинг расмий саҳифасидаги амалдаги маълумотга кўра, Ўзбекистон паспорти 74-ўринга кўтарилди.
Ҳозир Ўзбекистон фуқаролари 59 та йўналишга олдиндан виза олмасдан ёки чегарада виза расмийлаштирган ҳолда сафар қилиши мумкин.
Ўзбекистон бу кўрсаткич бўйича Қирғизистон ва Мозамбик билан бир хил ўринни бўлишмоқда. Индекс IATA маълумотлари асосида тузилади ва паспорт эгаси олдиндан виза олмасдан кира оладиган йўналишлар сонига қараб баҳоланади.
Сўнгги йилларда Ўзбекистон паспортининг ўрни босқичма-босқич яхшиланиб келмоқда, гарчи айрим даврларда пасайиш ҳам кузатилган:
2022 йил бошида Ўзбекистон 83-ўринда бўлиб, фуқаролар 57 та давлатга визасиз кира олган;
2023 йилда мамлакат 85-ўринга тушган;
2024 йилда пасспорт 80-ўринга кўтарилиб, кириш мумкин бўлган давлатлар сони 64 тага етган;
2025 йил январь ҳолатига кўра, 80-ўрин ва 62 та йўналиш билан қайд этилган.
Марказий Осиёда Ўзбекистондан юқорида Қозоғистон жойлашган, у 57-ўрин ва 78 та йўналиш билан қайд этилган. Тожикистон эса 80-ўрин, Туркманистон 88-ўринда.
Дунё рейтингида эса етакчиликни Сингапур сақлаб турибди — "Henley"нинг 2026 йилги ҳисоботига кўра, унинг фуқаролари 192 та йўналишга визасиз кира олади.