ТОШКЕНТ, 16 апр — Sputnik. 28 май куни Остона шаҳридаги V Евроосиё иқтисодий форуми доирасида транспорт соҳасидаги интеграцияга бағишланган икки тематик сессия бўлиб ўтади. Расмий маълумотга кўра, улардан бири транспорт ва логистикадаги рақамли ечимларга бағишланади.
Унда рақамли трансформация, қоғозсиз технологиялар, интеллектуал транспорт тизимлари, сунъий интеллектни амалиётга жорий этиш, ҳайдовчисиз транспорт ва замонавий электрон ҳужжат айланиши масалалари муҳокама қилиниши режалаштирилган.
Шунингдек, сунъий интеллектни ҳуқуқий тартибга солиш, унинг инфратузилмаси, миллий хусусиятлар ва транспорт тизимларининг рақамли эгизаклари каби мавзулар ҳам кун тартибига киритилган.
Сессияда ЕИКнинг энергетика ва инфратузилма вазири Арзибек Кожошев, шунингдек, EОИИ давлат органлари, халқаро ташкилотлар ва ривожланиш институтлари вакиллари иштирок этиши кутилмоқда.
Форумнинг ўзи 28–29 май кунлари Остонада, Қозоғистоннинг EОИИ органларидаги раислиги доирасида ўтказилади