Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси

Россия қўшинлари Волчанские Хутора устидан назорат ўрнатди: операция тафсилотлари

Маълумотларга кўра, Волчанские Хутора учун ҳужумда ҳужум гуруҳлари аҳоли пунктига кириб мустаҳкамланган, дрон операторлари эса таъминот ва бошқарув объектларига зарба берган
Sputnik
ТОШКЕНТ, 15 апр — Sputnik. "Шимол" қўшинлар гуруҳи бўлинмалари Харьков вилоятидаги Волчанские Хутора аҳоли пункти устидан назорат ўрнатди. Бу ҳақда Россия Мудофаа вазирлиги хабар берди.
Вазирлик маълумотига кўра, ҳужум давомида 128-мотоўқчи бригаданинг ҳужум гуруҳлари жой рельефидан фойдаланиб аҳоли пунктига кирган ва у ерда мустаҳкамланган. Бу эса қарши томоннинг озиқ-овқат ҳамда ўқ-дори етказиб бериш йўлларини тўсиб қўйган.
Хабарда айтилишича, учувчисиз тизимлар қўшинлари операторлари ҳаводан туриб дронларни бошқариш пунктлари, қурол-яроғ ва ўқ-дори сақланадиган дала омборларини аниқлаб, уларга зарба берган.
Шундан сўнг, ҳарбийлар ўт очиш нуқталарини бостириб, Украина Қуролли кучлари позицияларини эгаллаган ва ҳудудни миналардан тозалаш ишларини бошлаган.
Таъкидланишича, "Шимол" қўшинлар гуруҳи бўлинмалари Суми ва Харьков вилоятларида хавфсизлик зонасини кенгайтиришни давом эттирмоқда. Россия Мудофаа вазирлиги улар ҳар куни Украина Қуролли кучлари мудофаасининг ичкарисига силжиб бораётганини билдирган
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
Россия қўшинлари махсус ҳарбий операция ҳудудидаги иккита қишлоқни озод қилди