Ўзбекистон ва ЕОИИ

EОИИ давлатлари учун ягона сайёҳлик платформаси ишга туширилади

Янги платформа EОИИ давлатларидаги асосий сайёҳлик масканлари, маршрутлар ва тадбирлар ҳақидаги маълумотларни ягона жойга жамлаши кутилмоқда
Sputnik
ТОШКЕНТ, 14 апр — Sputnik. EОИИ мамлакатларининг ягона сайёҳлик портали жорий йилда синов тариқасида ишга туширилиши мумкин. Бу ҳақда БелТА Россия Иқтисодий ривожланиш вазирлигининг кўп томонлама иқтисодий ҳамкорлик ва махсус лойиҳалар департаменти директори Никита Кондратьевга таяниб хабар қилди.
Кондратьевнинг айтишича, бу ташаббус ўтган йили тасдиқланган туризмни ривожлантириш концепциясидан келиб чиққан. Ҳужжат устида ишлаш жараёнида EОИИ майдонида умумий бўлган сайёҳлик йўналишлари ва тенденциялар таҳлил қилиниб, уларни ягона концепция доирасида бирлаштириш зарур, деган хулосага келинган.
Ҳозир портал устида иш олиб борилмоқда. Унда EОИИга аъзо давлатлардаги асосий диққатга сазовор жойлар, сайёҳлик йўналишлари, тадбирлар ва саёҳатчилар учун имкониятлар ҳақида долзарб маълумотлар жойлаштирилиши режалаштирилган.
Кондратьев сўзларига кўра, порталнинг синов режимидаги ишга туширилиши 2026 йилга мўлжалланган.
Ўзбекистон ва ЕОИИ
Ўзбекистон-ЕОИИ: Арипов ҳамкорликнинг 5 та йўналишини белгилади