Кобулда Ўзбекистон ва Афғонистон ишбилармонлари 520 млн долларлик 38 та битим имзолади

Бизнес-конференцияда имзоланган битимлар паррандачилик, нефть маҳсулотлари, қайта ишлаш саноати, савдо ва инвестицияда Ўзбекистон—Афғонистон иқтисодий алоқаларини кенгайтиришга қаратилди
Sputnik
ТОШКЕНТ, 13 апр — Sputnik. Кобулда бўлиб ўтган Афғонистон—Ўзбекистон хусусий сектор бизнес-конференциясида икки мамлакат ишбилармонлари умумий қиймати 520 миллион доллардан ортиқ бўлган 38 та савдо ва инвестиция битимини имзолади. Бу ҳақда Афғонистон Савдо ва инвестиция палатаси маълум қилди.
Имзоланган битимлар паррандачилик, нефть маҳсулотлари, қайта ишлаш саноати, савдо ва инвестиция соҳаларини қамраб олган.
Афғонистон Савдо ва инвестиция палатаси раҳбари Саид Карим Ҳошимий сўнгги олти ойда икки мамлакат ўртасидаги қишлоқ хўжалиги, озиқ-овқат, тоғ-кон саноати, логистика, қурилиш, нефть маҳсулотлари ва энергетика соҳаларида эришилган келишувлар умумий қиймати 1,4 миллиард доллардан ошганини айтди.
Афғонистон савдо ва саноат вазири Нуруддин Азизий хусусий сектор ўртасидаги ҳамкорликни олқишлаб, Афғонистонни ўзбек маҳсулотлари учун мос бозор деб атади. У, айниқса, паррандачилик соҳасида қўшма сармоя киритиш имкониятларига урғу бериб, тадбиркорлар учун виза бериш ва транзит тартибларини соддалаштириш зарурлигини қайд этди.
Бизнесмены Афганистана и Узбекистана подписали в Кабуле 38 соглашений на $520 млн
Ўзбекистон делегациясига бошчилик қилган Андижон вилояти ҳокими Шуҳрат Абдураҳмонов ташрифдан мақсад савдо алоқаларини кенгайтириш эканини билдирди. Унинг айтишича, ўзбекистонлик ишбилармонлар афғон ҳамкорлар билан цемент, электр кабеллари, фармацевтика маҳсулотлари ва пойабзал ишлаб чиқариш каби йўналишларда қўшма лойиҳаларга тайёр.
Ушбу форум март ойи охирида Тошкентда Ўзбекистон—Афғонистон бизнес кенгаши тузилганидан кейинги навбатдаги муҳим қадам бўлди. Кенгашнинг илк йиғинида томонлар ўзаро савдо ҳажмини яқин истиқболда 5 миллиард долларга етказиш мақсадини билдирган эди.
Андижон делегацияси Афғонистонда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот ўтказди