Матбуот маркази

“Sputnik”да Евроосиё транспорт логистикаси: имкониятлар ва хавфлар муҳокама қилинади

Иштирокчилар Эрон можаросининг транспорт соҳасига таъсири, Марказий Осиёда ягона транспорт маконини яратиш истиқболлари ва Трансафғон темир йўли лойиҳасини муҳокама қилади
Sputnik
ТОШКЕНТ, 13 апр — Sputnik. 14 апрель куни соат 13:00 да (Тошкент вақти билан) Sputnik Ўзбекистон мультимедиа матбуот марказида “Евроосиёнинг транспорт логистикаси: янги йўналишлар, хавф-хатарлар ва имкониятлар” мавзусида Тошкент — Москва видеокўприк мулоқоти бўлиб ўтади.
Иштирокчилар
Тошкентда:
Тошкент давлат транспорт университети ҳузуридаги “Инновацион транспорт” илмий-тадқиқот институти директори Даурен Илесалиев;
Тошкент давлат транспорт университети ҳузуридаги “Инновацион транспорт” илмий-тадқиқот маркази директори ўринбосари, “Темир йўллардан фойдаланиш ишларини бошқариш” кафедраси профессори Александр Светашев.
Москвада:
“Халқаро транспорт йўлаклари дирекцияси” АНТнинг халқаро лойиҳалар ва рақамлаштириш департаменти раҳбари ўринбосари Наталя Задонская;
транспорт соҳаси эксперти Алексей Безбородов.
Апрель ойи бошида Санкт-Петербургда биринчи Халқаро транспорт-логистика форуми бўлиб ўтди. Унда тегишли идоралар вакиллари ҳамда экспертлар соҳадаги асосий тенденцияларни муҳокама қилди.
Видеокўприк иштирокчилари форумнинг асосий якунлари, Яқин Шарқдаги можаронинг транспорт ва логистика учун хавф-хатарлари, Марказий Осиёда ягона транспорт маконини яратиш истиқболлари, шунингдек соҳани рақамлаштириш, халқаро йўлакларни ривожлантириш, жумладан Трансафғон темир йўли лойиҳаси, кадрлар тайёрлаш, инфратузилмани ривожлантириш ҳамда Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги ҳамкорликнинг янги имкониятларини муҳокама қилади.
Иштирок этиш учун журналистлар таклиф этилади. Батафсил маълумот ва рўйхатдан ўтиш учун:
Телефон: +998 97 190 71 78
Telegram: @alisherakimbaev
Электрон почта: a.akimbaev@sputniknews.com
Матбуот маркази продюсери: Алишер Акимбаев