Ўзбекистон ва ЕОИИ

ЕИК ва Россиядаги Америка савдо палатаси мулоқотни кенгайтирмоқда

Россиядаги Америка савдо палатасининг йиллик конференциясида ЕИК вакиллари техтартибга солиш, бизнес муҳити ва рақобат қоидаларига оид кун тартибини муҳокама қилди
Sputnik
ТОШКЕНТ, 12 апр — Sputnik. Евроосиё иқтисодий комиссияси ва Россиядаги Америка савдо палатаси ўртасидаги мулоқот давом этмоқда. Москвада бўлиб ўтган ушбу палатанинг 12-йиллик конференциясида ЕИК вакиллари техник тартибга солиш, бизнес муҳити ва рақобат сиёсатига оид масалаларни муҳокама қилди.
ЕИКнинг техник тартибга солиш ва аккредитация департаменти директори Серик Қусаинов ЕОИИ мамлакатларида ички бозорни хавфли маҳсулотлардан ҳимоя қилиш механизмлари яратилганини таъкидлади.
Унинг айтишича, энди асосий эътибор техник тартибга солишни рақамлаштириш, техник регламент ва стандартларни такомиллаштириш, маҳсулот мувофиқлигини баҳолаш тартиб-таомилларини янгилашга қаратилмоқда.
Қусаинов “Евроосиё иқтисодий йўли” декларациясини амалга ошириш режаси ягона техник тартибга солиш тизимини янги босқичга олиб чиқиш, ички жараёнларни такомиллаштириш ва автоматлаштиришни назарда тутишини айтди.
Шу билан бирга, у мажбурий талабларни белгилашда бизнес иштирокини кучайтириш, аммо истеъмолчилар хавфсизлиги билан мувозанатни сақлаш муҳимлигини қайд этди.
Конференцияда кимёвий ва озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги, аккредитациядан ўтган лабораториялар синов натижаларини ўзаро тан олиш, мувофиқликни баҳолаш жараёнларини рақамлаштириш ва электрон сертификатларга ўтиш масалалари ҳам муҳокама қилинди.
Шу билан бирга, мулоқот фақат техник тартибга солиш билан чекланмади. ЕИКнинг иқтисодиёт ва молиявий сиёсат бўйича вазири Бахит Султанов бизнес учун шарт-шароитлар, кооперация ва хизматлар бозорини кенгайтириш ҳақида гапирган, рақобат ва антимонополия йўналиши вакиллари эса трансчегаравий бозорлардаги қоидаларни тушунтирган.
Ўзбекистон ва ЕОИИ
ЕИК ва Малайзия ҳамкорлик тўғрисида меморандум имзолаши мумкин