https://sputniknews.uz/20260412/eec-amcham-russia-muloqot-56870012.html
ЕИК ва Россиядаги Америка савдо палатаси мулоқотни кенгайтирмоқда
ЕИК ва Россиядаги Америка савдо палатаси мулоқотни кенгайтирмоқда
Sputnik Ўзбекистон
Россиядаги Америка савдо палатасининг 12-йиллик конференциясида ЕИК вакиллари техтартибга солиш ва рақобат қоидалари бўйича кун тартибини муҳокама қилди. Томонлар мулоқоти бир соҳадан кенгроқ форматга чиққани таъкидланмоқда
2026-04-12T17:51+0500
2026-04-12T17:51+0500
2026-04-12T17:51+0500
ўзбекистон ва еоии
еоии
еик
ақш
рақамли технологиялар
ҳамкорлик
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e9/0c/02/53889558_0:98:1018:671_1920x0_80_0_0_e3371d49bfc241317b00412ee3b74ad3.jpg
ТОШКЕНТ, 12 апр — Sputnik. Евроосиё иқтисодий комиссияси ва Россиядаги Америка савдо палатаси ўртасидаги мулоқот давом этмоқда. Москвада бўлиб ўтган ушбу палатанинг 12-йиллик конференциясида ЕИК вакиллари техник тартибга солиш, бизнес муҳити ва рақобат сиёсатига оид масалаларни муҳокама қилди.ЕИКнинг техник тартибга солиш ва аккредитация департаменти директори Серик Қусаинов ЕОИИ мамлакатларида ички бозорни хавфли маҳсулотлардан ҳимоя қилиш механизмлари яратилганини таъкидлади. Қусаинов “Евроосиё иқтисодий йўли” декларациясини амалга ошириш режаси ягона техник тартибга солиш тизимини янги босқичга олиб чиқиш, ички жараёнларни такомиллаштириш ва автоматлаштиришни назарда тутишини айтди.Шу билан бирга, у мажбурий талабларни белгилашда бизнес иштирокини кучайтириш, аммо истеъмолчилар хавфсизлиги билан мувозанатни сақлаш муҳимлигини қайд этди.Конференцияда кимёвий ва озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги, аккредитациядан ўтган лабораториялар синов натижаларини ўзаро тан олиш, мувофиқликни баҳолаш жараёнларини рақамлаштириш ва электрон сертификатларга ўтиш масалалари ҳам муҳокама қилинди.Шу билан бирга, мулоқот фақат техник тартибга солиш билан чекланмади. ЕИКнинг иқтисодиёт ва молиявий сиёсат бўйича вазири Бахит Султанов бизнес учун шарт-шароитлар, кооперация ва хизматлар бозорини кенгайтириш ҳақида гапирган, рақобат ва антимонополия йўналиши вакиллари эса трансчегаравий бозорлардаги қоидаларни тушунтирган.
https://sputniknews.uz/20260410/eik-malayziya-56824507.html
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e9/0c/02/53889558_113:0:1018:679_1920x0_80_0_0_8219287b8db8d6f76438424e42aaa75c.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
еик, еоии, америка савдо палатаси, россия, техник тартибга солиш, аккредитация, рақамлаштириш, электрон сертификатлар, антимонополия, бизнес муҳити
еик, еоии, америка савдо палатаси, россия, техник тартибга солиш, аккредитация, рақамлаштириш, электрон сертификатлар, антимонополия, бизнес муҳити
ЕИК ва Россиядаги Америка савдо палатаси мулоқотни кенгайтирмоқда
Россиядаги Америка савдо палатасининг йиллик конференциясида ЕИК вакиллари техтартибга солиш, бизнес муҳити ва рақобат қоидаларига оид кун тартибини муҳокама қилди
ТОШКЕНТ, 12 апр — Sputnik. Евроосиё иқтисодий комиссияси ва Россиядаги Америка савдо палатаси ўртасидаги мулоқот давом этмоқда. Москвада бўлиб ўтган ушбу палатанинг 12-йиллик конференциясида ЕИК вакиллари техник тартибга солиш, бизнес муҳити ва рақобат сиёсатига оид масалаларни
муҳокама қилди.
ЕИКнинг техник тартибга солиш ва аккредитация департаменти директори Серик Қусаинов ЕОИИ мамлакатларида ички бозорни хавфли маҳсулотлардан ҳимоя қилиш механизмлари яратилганини таъкидлади.
Унинг айтишича, энди асосий эътибор техник тартибга солишни рақамлаштириш, техник регламент ва стандартларни такомиллаштириш, маҳсулот мувофиқлигини баҳолаш тартиб-таомилларини янгилашга қаратилмоқда.
Қусаинов “Евроосиё иқтисодий йўли” декларациясини амалга ошириш режаси ягона техник тартибга солиш тизимини янги босқичга олиб чиқиш, ички жараёнларни такомиллаштириш ва автоматлаштиришни назарда тутишини айтди.
Шу билан бирга, у мажбурий талабларни белгилашда бизнес иштирокини кучайтириш, аммо истеъмолчилар хавфсизлиги билан мувозанатни сақлаш муҳимлигини қайд этди.
Конференцияда кимёвий ва озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги, аккредитациядан ўтган лабораториялар синов натижаларини ўзаро тан олиш, мувофиқликни баҳолаш жараёнларини рақамлаштириш ва электрон сертификатларга ўтиш масалалари ҳам муҳокама қилинди.
Шу билан бирга, мулоқот фақат техник тартибга солиш билан чекланмади. ЕИКнинг иқтисодиёт ва молиявий сиёсат бўйича вазири Бахит Султанов бизнес учун шарт-шароитлар, кооперация ва хизматлар бозорини кенгайтириш ҳақида гапирган, рақобат ва антимонополия йўналиши вакиллари эса трансчегаравий бозорлардаги қоидаларни тушунтирган.