ТОШКЕНТ, 12 апр — Sputnik. Андижон вилояти делегациясининг Афғонистонга амалий ташрифи доирасида маҳаллий тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди.
Учрашувда Андижон вилояти ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов ҳамда Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси раиси Даврон Вахабов иштирок этиб, тадбиркорлар билан очиқ мулоқот қилди.
Мулоқот чоғида тадбиркорлар томонидан кўтарилган таклиф ва муаммолар эшитилди.
Хусусан, виза тартибини енгиллаштириш, ўзаро ҳисоб-китоб механизмларини такомиллаштириш, дори-дармон айирбошлаш жараёнларини соддалаштириш, пахта учун уруғ таъминоти ҳамда цемент маҳсулотларини ташиш имкониятларини кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.
Делегация Андижана обсудила вопросы бизнеса в Афганистане
© Торгово-промышленная палата
Томонлар билдирилган таклиф ва муаммоларни қайд этиб, уларни амалий ҳал қилиш бўйича тегишли чоралар кўришга келишиб олди.
Учрашув қатнашчилари бу каби очиқ мулоқотлар ишбилармонлик муҳитини яхшилаш, ўзаро ишончни мустаҳкамлаш ва икки мамлакат тадбиркорлари ўртасида узоқ муддатли ҳамкорликни ривожлантиришга хизмат қилишини таъкидлади.