ТОШКЕНТ, 10 апр – Sputnik. Ўзбекистон Фанлар академияси (ЎзФА) ва Россия Фанлар академиясининг Урал филиали ўртасида илмий ҳамкорлик тўғрисида кeлишув имзоланди. Бу ҳақда ЎзФА матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, мазкур ҳужжат икки томонлама илмий алоқаларни янги босқичга олиб чиқишга хизмат қилади.
Келишув доирасида:
қўшма илмий тадқиқот лойиҳалари амалга оширилади;
илмий маълумотлар ва нашрлар алмашинуви йўлга қўйилади;
олимлар учун илмий инфратузилмалардан фойдаланиш имкониятлари кенгайтирилади;
кутубхоналар ва архивлардан фойдаланиш имконияти яратилади
қўшма илмий ишлар тайёрланади;
конференция ва семинарлар ташкил этилади.
“Ушбу ҳамкорлик илм-фан ривожи, инновацион ёндашувларни жорий этиш ҳамда халқаро илмий алоқаларни мустаҳкамлашда муҳим қадам ҳисобланади”, - дейилган хабарда.
Хабарда имзоланган келишув икки томонлама илмий ҳамкорликни кенгайтиришга хизмат қилиши қўшимча қилинган.