ТОШКЕНТ, 10 апр – Sputnik. Мўғулистоннинг Улан Батор шаҳри мезбонлигидаги катталар ўртасидаги Осиё чемпионатини якунланди.
Миллий олимпия қўмитаси хабарига кўра, мазкур мусобақада иштирок этган Ўзбекистон терма жамоаси 3 та олтин, 4 та кумуш ва 4 та бронза медалларига сазовор бўлди.
Олтин медаль:
-65 кг: Абдуллоҳ Мадаминов
-80 кг: Фазлиддин Эркинбоев
-90 кг: Ҳалимжон Мамасолиев
Кумуш медаль:
-75 кг: Жавоҳир Абдураҳимов
-85 кг: Жасурбек Йўлдошев
-75 кг: Азиза Зокирова
-80 кг: Рухшона Парпиева
Бронза медаль:
-60 кг: Абдураҳмон Маҳмуджонов
-57 кг: Нигина Ўктамова
-70 кг: Ойша Тоирова
+80 кг: Олтиной Сотимбоева
Умумжамоа ҳисобида Ўзбекистон учинчи ўринни эгаллади. Биринчи ўрин Қозоғистонга, иккинчи ўрин эса Ҳиндистон спортчиларига насиб этди.