Ўзбекистон ва ЕОИИ

ЕОИИ ва Покистон эркин савдо бўйича қўшма гуруҳ тузишни бошлайди

Томонлар эркин савдо битими тузиш мақсадга мувофиқлигини баҳолаш учун қўшма тадқиқот гуруҳини шакллантириш жараёнини бошлашга келишиб олди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 7 апр — Sputnik. Евроосиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ) ва Покистон эркин савдо тўғрисидаги битимни тузиш мақсадга мувофиқлигини ўрганиш бўйича қўшма тадқиқот гуруҳини шакллантириш жараёнини бошлашга келишиб олди.
Бу ҳақда Евроосиё иқтисодий комиссияси савдо бўйича вазири Андрей Слепнёв ва Покистон федерал савдо вазири Жам Камол Хон ўртасидаги учрашув якунлари бўйича маълум қилинди.

Слепнёвнинг таъкидлашича, Евроосиё иқтисодий иттифоқи ва унга аъзо давлатлар Жанубий Осиё мамлакатлари билан ўзаро манфаатли алоқаларни ривожлантиришга катта эътибор қаратмоқда.

У Покистонни минтақадаги истиқболли ҳамкорлардан бири сифатида баҳолаб, томонлар ўртасидаги савдо жадал ривожланаётгани ва уни кенгайтириш учун катта салоҳият мавжудлигини қайд этди.
Покистон федерал савдо вазири Жам Камол Хон эса ЕОИИ билан ҳамкорликни чуқурлаштириш мамлакат учун нафақат савдо соҳасида янги имкониятлар, балки логистика, энергетика, рақамли савдо, саноат ва таъминот занжирлари интеграцияси каби йўналишларда ҳам стратегик шерикликни англатишини билдирди.
Ўзбекистон ва ЕОИИ
ЕОИИнинг Покистон билан эркин савдо зонасини яратиш имконияти ишлаб чиқилмоқда