Ўзбекистондан 6 та корхона МДҲ сифат мукофоти совриндори бўлди

Ўзбекистон компаниялари МДҲ ташкилотининг сифат соҳасидаги мукофотида битта лауреат ва бешта дипломантликни қўлга киритди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 6 апр — Sputnik. 3 апрель куни Москвада бўлиб ўтган МДҲ Иқтисодий кенашининг 109-йиғилишида 2025 йил учун маҳсулот ва хизматлар сифати соҳасидаги МДҲ мукофоти совриндорлари тасдиқланди. Ўзбекистоннинг 6 та корхонаси ушбу мукофотга сазовор бўлди.
Ўзбекистондан Ургут туманидаги "SAM-FERRE" МЧЖ лауреат деб топилди. Дипломантлар рўйхатига эса "TOSHELECTROAPPARAT", "KHANTEX-GROUP", "ADM JIZZAKH", "PROMEAT GROUP CORP." ва "Ferghana France" киритилди.
Маълумотларга кўра, 2025 йилги танловда Беларусь, Қозоғистон, Қирғизистон, Россия, Тожикистон ва Ўзбекистондан жами 27 та корхона қатнашган. Шундан 25 таси лауреат ва дипломант бўлган. Мазкур мукофот ҳар икки йилда бир марта ўтказилади.
6 предприятий из Узбекистана стали лауреатами премии СНГ по качеству
Совриндорлар орасида "Росатомнинг бўлинмаси — “ТВЭЛ” компанияси ҳам бор. Бу компания Ўзбекистонда ҳам бир қатор йўналишларда иштирок этмоқда: 2026 йил январда "Ўзатом" билан радиоактив чиқиндилар бўйича меморандум имзолаган, шунингдек, Ўзбекистон Фанлар академияси Ядро физикаси институтининг тадқиқот реактори учун ёқилғи етказиб бериш бўйича ҳамкорлик қилади.
Лауреатлар қаторида Беларуснинг кўпчиликка яхши таниш "БелАЗ" компанияси ҳам бор.
Эслатиб ўтамиз, 2025 йил ноябрда президент Шавкат Мирзиёев Самарқанд вилоятига ташрифи чоғида Ургут туманидаги “Ferre Group” корхонасининг маиший техника ишлаб чиқариш лойиҳаси фаолияти билан танишган эди.
Ўзбекистоннинг 20 тадан ортиқ тўқимачилик корхонаси “Интерткань-2026”да қатнашмоқда