Ўзбекистон ва Афғонистон фармацевтика савдосини 500 млн долларга етказишни режалаштирмоқда

Ўзбекистон ва Афғонистон фармацевтика савдосини 500 миллион долларга кўтариш мақсадида қўшма ишчи гуруҳ ташкил этишга келишди
Sputnik
ТОШКЕНТ, 6 апр — Sputnik. Ўзбекистон ва Афғонистон ўзаро фармацевтика савдосини 500 миллион долларга етказиш режалаштирмоқда.
Бу ҳақда Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги директори Абдулла Азизовнинг Кобул шаҳрига хизмат сафари доирасида Афғонистон саноат ва савдо вазири Нуриддин Азизий билан учрашуви якунлари бўйича маълум қилинди.
Мазкур мақсадга эришиш учун қўшма оператив ишчи гуруҳ ташкил этиш зарурлиги таъкидланди.
Узбекистан и Афганистан планируют довести торговлю фармпродукцией до 500 миллионов долларов
Шунингдек:
Афғонистонда GDP (Good Distribution Practice) стандартлари асосида ҳамкорликни ривожлантириш;
йирик дистрибьюторлар билан тўғридан-тўғри ҳамкорликни йўлга қўйиш каби таклифлар илгари сурилди.
Томонлар техник ишчи гуруҳ тузиш, ахборот алмашувини кучайтириш ҳамда яқин истиқболда икки томонлама ҳамкорлик бўйича келишувларни имзолаш муҳимлигини алоҳида таъкидладилар.
Фарғонада Афғонистон тадбиркорлари билан 67 млн долларлик келишувлар имзоланди