Халқаро ҳамжамият жуда хавотирда — Лихачев Эрондаги АЭС ҳақида

Исроил ва АҚШ Эрондаги "Бушер" атом электр станциясининг деворига зарба берди, бир киши қурбон бўлди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 4 апр — Sputnik. МАГАТЭ ва халқаро ҳамжамият Эрондаги "Бушер" АЭСи атрофида содир бўлаётган воқеалардан жуда хавотирда, деди "Ростатом" бош директори Алексей Лихачев Екатеринбургга ишчи ташрифи чоғида.
"Албатта, халқаро ҳамжамият содир бўлган воқеага хавотир билан муносабат билдирди. МАГАТЭ бош директори ва бошқа ҳамкорларимиз билан алоқалар ҳам тобора ортиб бораётган хавотирни кўрсатмоқда. Ҳамма можаронинг кенгайиши ва ер усти опрацияси эҳтимолидан жуда хавотирда. ", — деди Лихачев.
Бугун эрталаб Исроил ва АҚШ коалиция "Бушер" атом электр станциясига яна зарба берди. Зарба бевосита станция хавфсизлик деворига тегди, бир нафар хавфсизлик ходими қубон бўлди.
Унинг сўзларига кўра, воқеалар энг номақбул стсенарий бўйича ривожланмоқда, можаро кучаймоқда. Ядровий ҳодиса хавфи ортиб бормоқда. Бундай ҳодисалар узоқ муддатли оқибатларга олиб келадиган минтақавий фалокатга таҳдид солмоқда.
"Ядровий иншоот атрофидаги ҳарбий ҳаракатлар ҳар доим улкан хавфларни келтириб чиқаради. Ва, очиғи, алоҳида провокациялар эҳтимоли бир... Ишлаётган ядровий иншоот атрофидаги провокациялар минтақавий фалокатга олиб келиши мумкин, бу эса бутун минтақада узоқ муддатли оқибатларга олиб келади", - деди Лихачев.
Шунингдек, Дихачев Россия ўз мутахассиларини Эрондан олиб чиқаётганини таъкидлади. Унинг сўзларига кўра бугун 198 нафар россиялик атомчилар автобусда Эрон-Арманистон чегараси томон йўл олган. Эрон ҳукумати Россия фуқароларини эвакуация қилишда ёрдам бермоқда, деди Лихачев.
АҚШ ва Исроилнинг Эронга ҳужуми

28 февраль куни АҚШ ва Исроил Эронга зарба беришни бошлади. Зарбалар Эроннинг ядровий дастури борасида музокаралар олиб борилаётган вақтда амалга оширилди.

АҚШ ва Исроил зарбалари оқибатида Эрон Олий раҳбари оятуллоҳ Али Хоманаий ҳалок бўлди. Ундан ташқари, Миноб шаҳрида қизлар бошланғич мактабига берилган зарба оқибатида 171 нафар бола ва 15 нафар ўқитувчилар ҳалок бўлди.

Эрон Исроил ҳудудига, шунингдек, Яқин Шарқдаги АҚШ ҳарбий базаларига жавоб зарбалари берди. Бир неча кун давомида БАА, Баҳрайн, Уммон, Ироқ, Саудия Арабистони, Қатар ва бошқа қатор давлатлардаги АҚШ ҳарбий базалари зарбага учради.

Эрон Ҳўрмуз бўғозини ёпиб қўйди ва кемалар фақат Эрон билан келишилган тартибда ундан ўтиши мумкинлигини эълон қилди. Бунинг ортидан жаҳон бозорларида нефт нархи ошишни бошлади.

Россия президенти Владимир Путин Эрон олий раҳбарига суиқасд барча инсоний ахлоқ нормалари ва халқаро ҳуқуқни бузиш эканини таъкидлади. Россия ва Хитой 1 март куни БМТ Хавфсизлик Кенгашининг фавқулодда мажлисини чақирди.