Биринчи майдан алимент қарздорларига йирик битимлар тузиш чекланади

1 майдан алимент қарзи борларга йирик битимлар ва айрим хизматлар чекланади, айрим ижро ишлари эса қарздор вафот этганда ёки бедарак деб топилганда давлат ижрочиси қарори билан тугатилади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 1 апр — Sputnik. Ўзбекистонда 1 майдан алимент бўйича қарздорлик мавжуд бўлганда, қарз тўлиқ бартараф этилгунига қадар қарздорга алоҳида йирик битимларни амалга ошириш ҳамда айрим турдаги молия-кредит ва давлат хизматларидан фойдаланиш чекланади.
Бу президентнинг “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тизимини рақамлаштириш ва самарадорлигини оширишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармонида назарда тутилган.
Шунингдек, фармон билан айрим тоифадаги ижро ҳужжатлари бўйича қарздор вафот этганда, вафот этган деб эълон қилинганда ёки бедарак йўқолган деб топилганда, унга нисбатан юритилган ижро ишларини давлат ижрочиси қарори билан тугатиш амалиёти жорий этилади.
Бундан ташқари, муаммоли кредитлар бўйича ижро ҳужжатлари асосида юзага келган мажбуриятларни ундириш билан боғлиқ ҳаракатлар ихтисослаштирилган давлат ижрочилари зиммасига юклатилади.
Алимент тўловчиларнинг хорижга чиқиб ишлаш тартиби соддалаштириши мумкин