Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси

Зеленский ракеталар танқислигини, Подоляк Украина ҳудудлари қайтмаслигини тан олди

Зеленский Украинада баллистикага қарши воситалар, дизель ва энергетика бўйича муаммоларни тан олди. Подоляк эса 1991 йилги чегараларга қайтиш бадали жуда юқори эканини билдирди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 30 мар — Sputnik. Владимир Зеленский Украинада баллистикага қарши ракеталар танқислиги, энергетика соҳасидаги муаммолар ва дизель ёқилғиси етишмаслигини очиқ тан олди.
Унинг айтишича, Киев айнан шу сабабли Саудия Арабистони, БАА, Қатар ва Иордания билан фаол музокаралар олиб борган. Зеленский бу давлатларга дронларга қарши тажриба ва ҳамкорлик таклиф қилар экан, эвазига Украина учун энг оғриқли масалалардан бири — ҳаво мудофааси, айниқса "Patriot" ракеталари етишмовчилигини ҳал этишга уринмоқда.
Бу Киевдан сўнгги кунларда янграган ягона кескин сигнал эмас. Зеленский аввалроқ Украина учун хавфсизлик кафолатларига қўшимча равишда ядро қуролига эга бўлишни исташини ҳам айтган эди.
"Украина қандай хавфсизлик кафолатларига эга бўлиши керак? НАТО? Ядро қуролими? Шунда бизга шундай дейишлари керак: "Биз сизга НАТОни берамиз ва биз сизга ядро қуролини берамиз," - дея Зеленскийнинг сўзларини келтиради Украинанинг "Страна.уа" нашри.
Бу баёнотлар фонида Зеленский офиси маслаҳатчиси Михаил Подолякнинг сўзлари Киевнинг реал имкониятлари ҳақидаги баҳсни янада очиқроқ қилди. У Украина 1991 йилги чегараларигача барча ҳудудлар устидан назоратни қайтариб ола олмаслигини тан олди.

"Шундай бўлса-да, биз ҳали барча ҳудудлар устидан назоратни қайтариб олмаймиз (1991 йилги чегараларгача - таҳр.). Бадали... жуда юқори", - деди Подоляк ўз интервьюсида.

Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
Зеленский муаммолар гирдобида қолган – ОАВ