Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси

Россия МВ: Луговское озод қилинишида 7 кв км дан ортиқ ҳудуд назоратга олинди

Луговское учун жанглар натижасида Украина қўшинларининг 7 квадрат километрдан ортиқ мудофаа ҳудуди назоратга олинган ва 150 тадан ортиқ позиция тозаланган.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 30 мар — Sputnik. "Шарқ" қўшинлари гуруҳи бўлинмалари душман мудофааси ичкарисига силжишни давом эттириб, фаол ҳаракатлар натижасида Запорожье вилоятидаги Луговское аҳоли пунктини озод қилди. Бу ҳақда Россия Мудофаа вазирлиги маълум қилди.
Вазирликка кўра, операция давомида Россия Қуролли кучлари Украина қўшинларининг етти квадрат километрдан ортиқ мудофаа ҳудудини назорат остига олган, икки взводдан ортиқ жонли кучини йўқ қилган, шунингдек, 150 тадан ортиқ иншоот ва мустаҳкамланган позицияни тозалаган.
Идоранинг аниқлик киритишича, аҳоли пункти “Шарқ” гуруҳининг 35-армиясига қарашли 1198-мотоўқчи полк ҳарбийлари томонидан озод қилинган.
Россия Мудофаа вазирлиги таъкидлашича, Луговское устидан назорат ўрнатилиши гуруҳ бўлинмаларининг тактик ҳолатини сезиларли даражада яхшилаш имконини берган.
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
Россия қўшинлари Харьков вилояти ва ДХРда икки аҳоли пунктини озод қилди