Тошкентда ТДТнинг қўшма сунъий йўлдоши ва космик битими муҳокама қилинмоқда

Учрашувда ТДТнинг 2026 йилда ишга туширилиши режалаштирилган қўшма CubeSat сунъий йўлдоши, космик ҳамкорлик стратегияси ва ҳуқуқий асослар муҳокама қилинмоқда.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 30 мар — Sputnik. Тошкентда Туркий давлатлар ташкилоти (ТДТ)га аъзо мамлакатлар космик соҳаси ваколатли органлари раҳбарларининг учрашуви бошланди. Бу ҳақда Sputnik Ўзбекистон мухбири хабар берди.
Тадбир 31 март-1 апрель кунлари ўтаётган "Space Technology Conference 2026" доирасида ташкил этилмоқда.
Учрашувда космик соҳадаги ҳамкорликнинг асосий йўналишлари муҳокама қилинмоқда. Хусусан, қўшма сунъий йўлдош лойиҳаларини ривожлантириш, Ерни масофадан зондлаш маълумотларидан фойдаланиш, қишлоқ хўжалиги, экология ва ресурсларни бошқаришда космик технологияларни жорий масалалари кун тартибидан ўрин олган.
В Ташкенте началась встреча руководителей органов космической отрасли государств-членов ОТГ
Тадбирда ТДТ мамлакатларининг 2026 йилда ишга туширилиши режалаштирилган қўшма сунъий йўлдоши ҳам тақдим этилди. Гап илмий-таълимий CubeSat 12U (OTS-SAT) ҳақида кетмоқда. Лойиҳа доирасида Ўзбекистон двигатель қурилмасини ишлаб чиқмоқда, Туркия, Қозоғистон, Озарбайжон ва Қирғизистон эса йиғиш жараёнида иштирок этмоқда.
ТДТ бош котиби ўринбосари Мирвоҳид Азимовнинг айтишича, бу кичик сунъий йўлдош тадқиқот мақсадлари учун яратилган бўлиб, аъзо давлатларнинг мавжуд салоҳияти ва экспертлари жалб этилган. Унинг сўзларига кўра, ҳозир ишлаб чиқариш босқичи якунланмоқда ва томонлар уни ишга тушириш масаласини муҳокама қилиш босқичига ўтмоқда.
Азимов кейинги қадам тижорат мақсадларида фойдаланиш учун мўлжалланган каттароқ сунъий йўлдошларни тайёрлаш ва орбитага чиқариш бўлишини ҳам таъкидлади.
ТДТ бош котиби Кубаничбек Омуралиев эса 2021 йилда Бокуда бўлиб ўтган биринчи учрашувдан буён ташаббус концептуал таклифдан амалий ва илғор лойиҳага айланганини қайд этди. У Қозоғистон томони CubeSat модели намойиш этилганини, энди эса ишлаб чиқаришни якунлаш ва учиришга тайёргарлик масалалари муҳокама қилинаётганини билдирди.
Учрашувда ТДТ доирасида космик ҳамкорликнинг ҳуқуқий асосини мустаҳкамлаш масаласи ҳам муҳокама қилинмоқда. Мирвоҳид Азимовнинг айтишича, томонлар бу йўналишда стратегия ва шартнома устида иш олиб бормоқда. Кубаничбек Омуралиев эса 2024 йилда Истанбулда имзоланган англашув меморандуми асосида траст ва саноат битими лойиҳаси якунланишга яқинлашганини билдирди.
Ўзбекистоннинг илк миллий сунъий йўлдошини учириш ишлари қандай кетмоқда - видео