https://sputniknews.uz/20260330/ots-suniy-yoldosh-kosmos-bitim-muhokama-56599359.html
Тошкентда ТДТнинг қўшма сунъий йўлдоши ва космик битими муҳокама қилинмоқда
Тошкентда ТДТнинг қўшма сунъий йўлдоши ва космик битими муҳокама қилинмоқда
Sputnik Ўзбекистон
Тошкентда Space Technology Conference 2026 доирасида ТДТ давлатлари космик идоралари раҳбарлари учрашуви бошланди. Қўшма CubeSat сунъий йўлдошини учириш, космик ҳамкорлик стратегияси ва ҳуқуқий ҳужжатларни муҳокама қилинмоқда.
2026-03-30T18:28+0500
2026-03-30T18:28+0500
2026-03-30T18:28+0500
илм-фан
космос
туркий давлатлар ташкилоти (тдт)
ўзбекистон
ҳамкорлик
жамият
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/03/1e/56598725_0:256:2730:1792_1920x0_80_0_0_3d402550611918fc601a000cfd4dc8d8.jpg
ТОШКЕНТ, 30 мар — Sputnik. Тошкентда Туркий давлатлар ташкилоти (ТДТ)га аъзо мамлакатлар космик соҳаси ваколатли органлари раҳбарларининг учрашуви бошланди. Бу ҳақда Sputnik Ўзбекистон мухбири хабар берди.Тадбир 31 март-1 апрель кунлари ўтаётган "Space Technology Conference 2026" доирасида ташкил этилмоқда.Тадбирда ТДТ мамлакатларининг 2026 йилда ишга туширилиши режалаштирилган қўшма сунъий йўлдоши ҳам тақдим этилди. Гап илмий-таълимий CubeSat 12U (OTS-SAT) ҳақида кетмоқда. Лойиҳа доирасида Ўзбекистон двигатель қурилмасини ишлаб чиқмоқда, Туркия, Қозоғистон, Озарбайжон ва Қирғизистон эса йиғиш жараёнида иштирок этмоқда.ТДТ бош котиби ўринбосари Мирвоҳид Азимовнинг айтишича, бу кичик сунъий йўлдош тадқиқот мақсадлари учун яратилган бўлиб, аъзо давлатларнинг мавжуд салоҳияти ва экспертлари жалб этилган. Унинг сўзларига кўра, ҳозир ишлаб чиқариш босқичи якунланмоқда ва томонлар уни ишга тушириш масаласини муҳокама қилиш босқичига ўтмоқда.Азимов кейинги қадам тижорат мақсадларида фойдаланиш учун мўлжалланган каттароқ сунъий йўлдошларни тайёрлаш ва орбитага чиқариш бўлишини ҳам таъкидлади.Учрашувда ТДТ доирасида космик ҳамкорликнинг ҳуқуқий асосини мустаҳкамлаш масаласи ҳам муҳокама қилинмоқда. Мирвоҳид Азимовнинг айтишича, томонлар бу йўналишда стратегия ва шартнома устида иш олиб бормоқда. Кубаничбек Омуралиев эса 2024 йилда Истанбулда имзоланган англашув меморандуми асосида траст ва саноат битими лойиҳаси якунланишга яқинлашганини билдирди.
https://sputniknews.uz/20260319/uzbekistan-suniy-yoldosh-56396370.html
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/03/1e/56598725_0:0:2730:2048_1920x0_80_0_0_8eb84a55a17c9d7169d2f8b54b29a4b6.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
тдт, туркий давлатлар ташкилоти, тошкент, space technology conference 2026, cubesat, ots-sat, сунъий йўлдош, космик ҳамкорлик, ўзбекистон, туркия, қозоғистон, озарбайжон, қирғизистон
тдт, туркий давлатлар ташкилоти, тошкент, space technology conference 2026, cubesat, ots-sat, сунъий йўлдош, космик ҳамкорлик, ўзбекистон, туркия, қозоғистон, озарбайжон, қирғизистон
Тошкентда ТДТнинг қўшма сунъий йўлдоши ва космик битими муҳокама қилинмоқда
Учрашувда ТДТнинг 2026 йилда ишга туширилиши режалаштирилган қўшма CubeSat сунъий йўлдоши, космик ҳамкорлик стратегияси ва ҳуқуқий асослар муҳокама қилинмоқда.
ТОШКЕНТ, 30 мар — Sputnik. Тошкентда Туркий давлатлар ташкилоти (ТДТ)га аъзо мамлакатлар космик соҳаси ваколатли органлари раҳбарларининг учрашуви бошланди. Бу ҳақда
Sputnik Ўзбекистон мухбири хабар берди.
Тадбир 31 март-1 апрель кунлари ўтаётган "Space Technology Conference 2026" доирасида ташкил этилмоқда.
Учрашувда космик соҳадаги ҳамкорликнинг асосий йўналишлари муҳокама қилинмоқда. Хусусан, қўшма сунъий йўлдош лойиҳаларини ривожлантириш, Ерни масофадан зондлаш маълумотларидан фойдаланиш, қишлоқ хўжалиги, экология ва ресурсларни бошқаришда космик технологияларни жорий масалалари кун тартибидан ўрин олган.
Тадбирда ТДТ мамлакатларининг 2026 йилда ишга туширилиши режалаштирилган қўшма сунъий йўлдоши ҳам тақдим этилди. Гап илмий-таълимий CubeSat 12U (OTS-SAT) ҳақида кетмоқда. Лойиҳа доирасида Ўзбекистон двигатель қурилмасини ишлаб чиқмоқда, Туркия, Қозоғистон, Озарбайжон ва Қирғизистон эса йиғиш жараёнида иштирок этмоқда.
ТДТ бош котиби ўринбосари Мирвоҳид Азимовнинг айтишича, бу кичик сунъий йўлдош тадқиқот мақсадлари учун яратилган бўлиб, аъзо давлатларнинг мавжуд салоҳияти ва экспертлари жалб этилган. Унинг сўзларига кўра, ҳозир ишлаб чиқариш босқичи якунланмоқда ва томонлар уни ишга тушириш масаласини муҳокама қилиш босқичига ўтмоқда.
Азимов кейинги қадам тижорат мақсадларида фойдаланиш учун мўлжалланган каттароқ сунъий йўлдошларни тайёрлаш ва орбитага чиқариш бўлишини ҳам таъкидлади.
ТДТ бош котиби Кубаничбек Омуралиев эса 2021 йилда Бокуда бўлиб ўтган биринчи учрашувдан буён ташаббус концептуал таклифдан амалий ва илғор лойиҳага айланганини қайд этди. У Қозоғистон томони CubeSat модели намойиш этилганини, энди эса ишлаб чиқаришни якунлаш ва учиришга тайёргарлик масалалари муҳокама қилинаётганини билдирди.
Учрашувда ТДТ доирасида космик ҳамкорликнинг ҳуқуқий асосини мустаҳкамлаш масаласи ҳам муҳокама қилинмоқда. Мирвоҳид Азимовнинг айтишича, томонлар бу йўналишда стратегия ва шартнома устида иш олиб бормоқда. Кубаничбек Омуралиев эса 2024 йилда Истанбулда имзоланган англашув меморандуми асосида траст ва саноат битими лойиҳаси якунланишга яқинлашганини билдирди.