ТОШКЕНТ, 29 мар — Sputnik. Digital Qazaqstan 2026 рақамли лойиҳалар кўргазмасида ЕОИИ мамлакатлари ўртасида электрон ҳужжат айланиш тизими тантанали ишга туширилди.
Янги тизим транспорт ҳужжатларини олиш ва текширишни тезлаштиради, шунингдек, транспорт-логистика ҳамда назорат жараёнларидаги харажатларни камайтиришга хизмат қилади.
Форум Digital Almaty платформаси асосида иқтисодиётнинг реал сектори, давлат бошқаруви ва ижтимоий инфратузилмада рақамли технологиялар ҳамда сунъий интеллектдан фойдаланишни кенгайтириш мақсадида ташкил этилди. Форум иштирокчилари орасида Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов ҳам бўлди.
Digital Qazaqstan 2026нинг бош мавзуси — “Industry 5.0: ўзаро ҳамкорлик кучи”. Ушбу концепция барқарор ривожланиш ва инсон салоҳиятини мустаҳкамлаш учун технологияларни уйғун қўллашга қаратилган.
Тадбир рақамлаштириш соҳасидаги илғор ечимларни муҳокама қилиш ва намойиш этиш учун давлат идоралари, бизнес, халқаро корпорациялар, технология компаниялари, стартаплар ва экспертларни бир майдонга жамлади.