ТОШКЕНТ, 28 мар — Sputnik. Телекоммуникация операторлари жисмоний шахсларнинг биометрик, генетик ва бошқа шахсий маълумотларини Ўзбекистон ҳудудида сақлаши шарт. Бу ҳақда 1125-сонли “Шахсга доир маълумотлар тўғрисида”ги қонунга киритилган ўзгаришларда айтиб ўтилган.
Хусусан, қуйидаги шахсга доир маълумотлар Ўзбекистон ҳудудида сақланиши шарт:
Хусусан, қуйидаги шахсга доир маълумотлар Ўзбекистон ҳудудида сақланиши шарт:
шахсларнинг биометрик маълумотлари;
шахсларнинг генетик маълумотлари;
Ўзбекистонда фаолият олиб бораётган телекоммуникация операторлари хизматларидан фойдаланувчи жисмоний шахслар маълумотлари.
Юқорида кўрсатилмаган шахсга доир маълумотлар, қуйидаги шартлардан бири бажарилганда, Ўзбекистондан ташқарида сақланиши ва ишлов берилиши мумкин:
Агар чет давлат шахсга доир маълумотларни бир хил ҳимоя қилинишини таъминловчи давлат сифатида тан олинса;
Оператор томонидан давлатнинг ваколатли органи талабларига жавоб берувчи стандартлар ёки корпоратив қоидалар қабул қилини ва уларга риоя этилса;
Оператор ваколатли давлат органи тасдиқлаган халқаро стандартларга риоя этса.
Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.