АҚШ дунёни ўз банкротлигига тайёрламоқда

Бугунги кунда АҚШнинг барча қарзлари 136 триллион доллардан ортиқ, бу АҚШ ЯИМининг беш бараварига тенг.
Sputnik
Бир қарашда, Эронга қилинган ҳужум Вашингтонга фақат шармандалик, улкан харажатлар ва ахлоқий обрўнинг тўлиқ йўқолишидан бошқа нарса келтирмади. Қўшма Штатлар аллақачон айбдорни фаол равишда қидираётгани ажабланарли эмас.

Демократик газета бўлган New York Times дунёга Эронга қарши тажовуз Моссад томонидан ёмон режалаштирилганини айтди: гўёки, Исроил разведка ходимлари Трампга биринчи портлашдан кейин эронликлар кўчаларга чиқиб, ҳукуматни ағдариб, Эроннинг Шоҳзодаси Ризо Паҳлавийни ҳукмронликка чақиришларини ваъда қилишган. АҚШ президенти айбни ўзининг Мудофаа вазирига юклади. "Пит, менимча, сиз биринчи бўлиб ўрнидан туриб, "Келинг, ҳужум қилайлик" деб айтгансиз", деб у очиқчасига Пит Хегсетга мурожаат қилди.
Аммо бу ердаги энг қизиқарли савол бу шафқатсиз ва маъносиз урушни ким бошлагани эмас, балки нима учун бошланганлиги. Ва сўнгги ойларда Оқ уйнинг барча ақлдан озган саргузаштлари асли қаердан келиб чиққан?
Жавоб яқинда Fortune томонидан нашр этилган зерикарли рақамлар устунларида. Америкалик иқтисодчилар узоқ вақтдан бери ҳамма билган, аммо айтишдан қўрққан нарсани тан олишди: Қўшма Штатлар банкрот. Тўлиқ ва умидсиз.

"Америка ҳукумати тўловга қодир эмас", дейишади бизга америкалик мутахассислар. "Бу муболаға эмас; бу АҚШ Молия вазирлиги эълон қилган, аммо ОАВ эътиборидан четда қолган умумлаштирилган молиявий ҳисоботларидан келиб чиқадиган хулоса."

Аниқ рақамларни қадрлайдиганлар учун мана бу ерда таҳлил: бугунги кунга келиб, АҚШ ҳукумати активлари 6,06 триллион долларни, мажбуриятлари эса қарийб 48 триллион долларни ташкил этади.
Яна бир нечта рақамлар: бу 48 триллион долларга пенсиялар, нафақалар, тиббий суғурта ёки АҚШ ҳукуматининг бошқа ижтимоий мажбуриятларини ўз ичига олмайди. Хуллас молиялаштирилмаган мажбуриятлар яна 88 триллион доллардан ошади.
Буларнинг барчасини қўшсак, биз 136 триллион доллардан ортиқ тўланмаган қарзни оламиз - бу АҚШ ЯИМининг беш бараварига тенг. Иқтисодчилар ҳатто уй хўжаликлари қарзи (деярли 19 триллион доллар) каби арзимас нарсаларни ҳам ҳисобга олмайдилар, гарчи бу аслида Америка тарихидаги рекорд миқдор бўлса ҳам.
Хулоса қилиб айтганда, бизнинг кўз ўнгимизда банкрот бўлган мамлакат турибди. Бу сафар энди америкаликлар шунчаки "босмахонани ишга тушириш" билан иш битмайди, "Appleни молиялаштириш" ҳақидаги афсоналар ўз маъносини йўқотган. Ҳеч нарса билан таъминланмаган қоғозларни босмахонадан чиқаришнинг нима кераги бор?
Иқтисодчилар Америка ҳукуматига таклиф қиладиган ягона нажот, бу — пенсиялар, нафақалар, стипендиялар ва тиббий суғуртани бекор қилиш. Бу шок терапияси дейилади. Fortune огоҳлантиришича, агар Конгресс бу чораларни ихтиёрий, икки партиявий келишув орқали амалга оширмаса, уларни барибир бироз кейинроқ, лекин бундан ҳам анча ёмон шароитларда қабул қилишга тўғри келади.
Даҳшатли ички инқироз муқаррар бўлиб турган вақтда, Америка маъмурияти ташқи сиёсатда урушлар, суиқасдлар ва хорижий раҳбарларнинг қўлга олиниши орқали, ички иқтисодий инқирозни гўёки бироз ортга суриш, унга ташқи томондан изоҳ беришга уринишга ўхшайди. Америкаликлар овқат емаяптими? Бу эронликларнинг айби.
Бу инқирознинг бундан ҳам муҳим ва бутун дунё учун хавфли томони шундаки, Эронга қарши узоқ муддатли тажовуз, жаҳон иқтисодиётида ҳақиқий энергия инқирозига олиб келиши мумкин. Бунда нефть нархи истеъмолчилар учун шунчаки қиммат бўладики, мамлакатлар бирин-кетин банкрот бўлишни бошлайди. Бу Учинчи Жаҳон урушидан ҳам баттар бўлади.
Вашингтон бугун ҳеч ким Америка иқтисодиётини қутқара олмаслигини жуда яхши тушунади. Илгари бу бошқа ҳукуматлар унинг салоҳиятига ишониши мумкин эди - ва ҳақиқатан ҳам, Қўшма Штатлар ўнлаб йиллар давомида глобал иқтисодий ўсишнинг двигатели бўлган. Бугун эса Америка иқтисодиёти комада, дунё ундан ўзини четга олиб туришни афзал кўради.
Шунинг учун, америкалик стратеглар Эрондаги уруш орқали глобал иқтисодий инқирозни қўзғатишдан тортинмайди. "Омбор ёндими, уй ҳам ёнсин" қабилида. Ҳозир улар глобал иқтисодиёт бошини кесувчи зарба беришга ҳаракат қилмоқдалар. Бу "ёнғин" ичида улар дунё мамлакатларидан олган қарз мажбуриятлари ҳам "ёниб кетшига" умид қилмоқдалар.
Ушбу инқирозда Россия омон қолиши ва ундан фойда билан чиқиши учун барча имкониятларга эга.