ТОШКЕНТ, 28 мар — Sputnik. 2026 йил 1 апрелдан камералар ҳам жарима баллари ҳисоблашни бошлайди. Бу ҳақида Ҳукуматнинг 676-сонли қарорида айтиб ўтилган.
Қарорга кўра 2026 йил 1 апрелдан бошлаб:
махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш тизимлари орқали қайд этилган тегишли йўл ҳаракати қоидабузарликлари учун ҳам жарима баллари ҳисобланади;
жарима баллари транспорт воситаси эгаси ва ундан ишончнома, суғурта полиси, йўл варақаси ёрдамида фойдаланувчи бошқа ҳайдовчиларга тақсимланади;
Ўзбекистонда 2025 йилнинг 1 июнидан йўл ҳаракати қоидабузарликларини жарима баллари асосида баҳолаш тизими жорий этилган эди. 2026 йилнинг 1 апрелига қадар жарима баллари фақат ЙҲХХ инспектори расмийлаштирган қарорлар асосида белгиланар эди.
Жарима баллари ҳайдовчилар қоидабузарликларни биринчи марта содир этган кундан бошлаб, кейинги йил шу кунга қадар амал қилади. Жарима баллари "E-jarimaball" тизими орқали инсон омилисиз автоматлаштирилган тартибда ҳисобланади.