Sputnik Узбекистан в Ташкенте. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 29.04.2024
Матбуот маркази
Sputnik Ўзбекистон матбуот маркази “Россия сегодня” халқаро медиа гуруҳи таркибига киради. Матбуот-маркази рақами: +99897 190 71 78

Ҳайдовчилар учун янги жарима баллари нега жорий этилди ва қандай ишлайди?

Oбуна бўлиш
Эксклюзив
Зоир Йўлдошев ҳайдовчилар учун йўл ҳаракати хавфсизлиги борасида янги қулайликлар, енгилликлар яратилгани ҳақида сўзлаб берди.
ТОШКЕНТ, 29 май — Sputnik. Sputnik Ўзбекистон матбуот марказида республикада йўл ҳаракати қоидаларини бузганлик учун жарима балларини ҳисоблаш тизимини жорий этиш масалаларига бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди.
Ўзбекистон ИИВ Жамоат хавфсизлиги бошқармаси Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати матбуот хизмати раҳбари Зоир Йўлдошев ушбу янги тизим мамлакатда йўл ҳаракати хавфсизлигини қандай яхшилаши ва ҳайдовчилар масъулиятини қандай ошириши ҳақида маълумот берди.
Унинг сўзларига кўра, балли тизим бу - қўпол турдаги Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 12 та моддасига асосан қўпол қоидабузарликлар учун белгиланган жарималарга қўшимча равишда ҳисобланадиган баллар.
Жарима баллари тизимини амалиётга жорий қилишда Россия, Хитой, Озарбайжон, Қозоғистон каби кўплаб давлатлар тажрибасидан келиб чиқиб қарор қабул қилган. Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда 1 июндан йўл ҳаракати қоидаларини бузганлик учун жарима балларини ҳисоблаш тизими ишга туширилади.
Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати матбуот хизмати раҳбарининг сўзларига кўра, қўпол қоидабузарлик содир этилиши оқибатида йўлларда бахтсиз ҳодисаларни содир этилишига замин яратиляпти. Баъзи бир ҳайдовчилар учун жарима аҳамиятга эга бўлмай қоляпти.
Ҳайдовчи йўл ҳаракати қоидаларига риоя этса, биринчидан, ўзининг саломатлигига, иккинчидан, чўнтагига, учинчидан, жамиятга фойда.

“Тирбандиликларни олдини олиш учун кундузги соат 7:00 дан кечки соат 21:00 гача йўлларда йўл чизиқларини чизиш уларни таъмирлаш ишлари амалга оширилмайди”, — деди у.

Йўлдошев ҳар бир ҳудудда йўл инфратузилмасини ривожлантириш жамғармаси тузилиши ҳақида ҳам гапирди. Жамғармага тушган пуллар фақатгина йўл инфратузилмасини ривожлантиришга сарфланади.
Тўлиқ видеони Sputnik Ўзбекистон саҳифасида кўриш мумкин.
Янгиликлар лентаси
0