Тошкентда Тожикистон элчихонасининг янги биноси очилди

Мирзиёев ва Раҳмон Тожикистон элчихонасининг янги биносини тантанали равишди очди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 27 мар – Sputnik. Тошкент шаҳрида Тожикистон элчихонасининг янги биноси очилишига бағишланган тантанали маросим бўлиб ўтди. Бу ҳақда Ўзбекистон президенти матбуот хизмати хабар берди.
Президентлар Шавкат Мирзиёев ва Эмомали Раҳмон рамзий тасмани кесиб, дипломатик ваколатхонанинг янги биносини тантанали равишда очдилар.
Етакчилар элчихона ва консуллик бўлимининг маъмурий бинолари, элчи қароргоҳи, дипломатлар ва уларнинг оила аъзолари учун турар-жойларни ўз ичига олган мажмуани кўздан кечирди.
1 / 7
2 / 7
3 / 7
4 / 7
5 / 7
6 / 7
7 / 7
Маросим якунида Мирзиёев ва Раҳмон Фахрий меҳмонлар китобида қайд ёзиб, дипломатик ваколатхона ҳудудига дарахт экди.
Қайд этилишича, бу тадбир Ўзбекистон билан Тожикистон ўртасидаги дўстлик, яхши қўшничилик, стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини янада мустаҳкамлашга бўлган ўзаро интилиш қатъий эканини яна бир бор тасдиқлади.
Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасида қандай ҳужжатлар имзоланди – рўйхат