"Ўзбекистон Евроосиё иқтисодий иттифоқи мамлакатлари, стратегик ва табиий ҳамкорларимиз билан ўзаро манфаатли ҳамкорликни чуқурлаштиришни ният қилган. Сўнгги йилларда ўзаро савдо ҳажми сезиларли даражада ошди, саноат, қишлоқ хўжалиги, транспорт ва рақамли иқтисодиётда кооперация кенгаймоқда. Хусусан, ўтган йил якунларига кўра Ўзбекистоннинг бирлашма давлатлари билан ташқи савдо айланмаси 25 фоизга ўсиб, 20 млрд доллардан ошди. ЕОИИ давлатларининг мамлакатимизнинг умумий савдо айланмасидаги улуши қарийб 25 фоизга етди, Ўзбекистон экспортининг қарийб 30 фоизи иттифоқ давлатлари бозорларига йўналтирилмоқда”, - деди Арипов ўз нутқи аввалида.
Евроосиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ) - 2015 йил 1 январдан фаолият юритиб келаётган халқаро иқтисодий бирлашма. Иттифоққа ҳозир Россия, Арманистон, Беларусь, Қозоғистон ва Қирғизистон аъзодир. Ўзбекистон 2020 йилда ЕОИИда кузатувчи мақомини олди. Молдова, Куба, Эрон ҳам кузатувчи мақомига эга.