ТОШКЕНТ, 27 мар – Sputnik. Россия махсус ҳарбий операциядаги мақсадларига ҳарбий воситалар билан эришади. Бу ҳақда Россия Хавфсизлик кенгаши раиси ўринбосари Дмитрий Медведев маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, Россия тинчлик музокараларига тайёрлиги бир неча марта айтилган, бироқ улар Россия шакллантирган шартларда олиши борилиши шарт, Украина томони эса бундай қарорларга тайёр эмас.
"Махсус ҳарбий операция бошланишида қўйилган, Россия президенти Владимир Путин ТИВ ҳайъатида нутқ сўзлаётиб, шакллантирган мақсадлар, ҳеч қачон ўзгармаган, аввалги ҳолича қолмоқда. Бундай тақдирда биз махсус ҳарбий операция мақсадларига ҳарбий воситалар билан эришамиз”, - деди Медведев РИА Новостига берган интервьюсида.