ТОШКЕНТ, 26 мар – Sputnik. Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институтида Water Week – 2026 халқаро сув ҳафталиги доирасида Тошкент сув хавфсизлиги форуми ўтказилди. Бу ҳақда Sputnik мухбири хабар берди.
Форум доирасида Марказий Осиёда сув хавфсизлигига бағишланган “Билимдан амалиётга: Марказий Осиёда сув хавфсизлигини яхшилаш учун фан ва сиёсат мулоқотини кучайтириш” мавзусида сессиялар ташкил этилди.
Международный форум: Tashkent Water Week 2026
© Sputnik / Ильсия Гильманшина
Унда ўзбекистонлик ва халқаро экспертлар сув хавфсизлигини таъминлашда илмий тадқиқотлар натижаларини амалиётга кенг жорий этиш, қарорларни илмий асослар билан мустаҳкамлаш ва минтақавий ҳамкорликни кучайтириш зарурлигини таъкидладилар.
Шунингдек, сув ресурсларини бошқариш, сув-энергетика боғлиқлиги, иқлим ўзгаришининг сув тизимларига таъсири ва инновацион ёндашувлар масалалари муҳокама қилинди.
Сессиялар якунларига кўра, илмий ишланмаларни амалиётга татбиқ этиш ва Марказий Осиё давлатлари ўртасида ҳамкорликни кенгайтириш бўйича қатор таклифлар илгари сурилди.