Тошкентда айрим кўчаларда ҳаракат чекланади

Спорт тадбирлари кунлари пойтахтнинг марказий ва йирик кўчаларида вақтинчалик чекловлар жорий этилади, ҳайдовчиларга йўналишни олдиндан режалаштириш тавсия қилинди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 26 мар – Sputnik. Тошкент шаҳрида дуатлон бўйича Ўзбекистон чемпионати ва "International Tashkent Marathon – 2026" тадбирлари ўтказилиши муносабати билан айрим кўчаларда автотранспорт ҳаракати вақтинча чекланади. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги хабар берди.
1 / 3
Движение транспорта будет временно ограничено на нескольких улицах Ташкента
2 / 3
Движение транспорта будет временно ограничено на нескольких улицах Ташкента
3 / 3
Движение транспорта будет временно ограничено на нескольких улицах Ташкента
Ҳаракат қуйидаги кўчаларда вақтинча чекланади:
28 март соат 08:00 дан 12:00 гача:
— Янги Ўзбекистон кўчаси — CAU университети олдида Паркент автомагистралигача.
3 апрель соат 16:00 дан 5 апрель 14:00 гача:
— Афросиёб кўчаси — И.Каримов кўчаси кесишмасидан Бешёғоч кўчаси кесишмасигача.
5 апрель соат 02:00 дан 13:00 гача:
— Бешёғоч кўчаси — Фурқат кўчаси кесишмасидан И.Каримов кўчаси кесишмасигача;
— Афросиёб кўчаси — И.Каримов кўчаси кесишмасидан Ш.Рашидов кўчаси кесишмасигача;
— Ш.Рашидов кўчаси — Афросиёб кўчаси кесишмасидан И.Каримов кўчаси кесишмасигача;
— Афросиёб кўчаси — Ш.Рашидов кўчаси кесишмасидан Шаҳрисабз кўчаси кесишмасигача;
— Шаҳрисабз кўчаси — Афросиёб кўчаси кесишмасидан А.Темур шоҳ кўчаси кесишмасигача;
— Ойбек кўчаси — Шаҳрисабз кўчаси кесишмасидан Нукус кўчаси кесишмасигача;
— Нукус кўчаси — Ойбек кўчаси кесишмасидан Истиқбол кўчаси кесишмасигача;
— Абдулла Қодирий кўчаси — Истиқбол кўчаси кесишмасидан Абай кўчаси кесишмасигача.
Шаҳар ҳокимлиги ҳайдовчилардан мазкур вақтинчалик чекловларни инобатга олиб, ўз ҳаракат йўналишларини олдиндан режалаштиришни сўради.

Маълумот учун: дуатлон — бу икки турдан иборат мусобақа бўлиб, у югуриш — велосипед — югуриш босқичларида ўтади. Ўзбекистон чемпионати мамлакат Триатлон федерациясининг йиллик мусобақалар мавсумини расман очиб беради. Баҳслар 28 март куни Янги Ўзбекистон боғида ўтказилади. Age Group тоифасида масофа 5 км югуриш, 20 км велопойга ва 3 км югуришдан иборат.

"VIII International Tashkent Marathon" – 5 апрель куни Тошкентда ўтказилади. Ташкилотчилар маълумотига кўра, унда 30 тадан ортиқ мамлакатдан 15 мингдан зиёд иштирокчи қатнашиши кутилмоқда. Марафон "World Athletics Label" мақомига эга бўлиб, дастурдан 42,195 км марафон, 21,097 км ярим марафон, 10 км ва 5 км масофалар ўрин олган.

Самарқандда ЮНЕСКО тадбири доирасида марафон ўтказилди