ТОШКЕНТ, 26 мар – Sputnik. А. И. Герцен номидаги Россия давлат педагогика университетининг Тошкент шаҳридаги филиалида магистратура битирувчиларига тантанали равишда дипломлар топширилди. Бу йил олийгоҳни “Психологик-педагогик таълим” йўналиши бўйича 39 нафар магистр тамомламоқда, уларнинг 11 нафари имтиёзли диплом олди.
Улар “Мактабгача таълимда методик таъминот”, “Оила ва болани ижтимоий-педагогик қўллаб-қувватлаш” ҳамда “Таълимда шахс камолотини психологик қўллаб-қувватлаш” каби учта таълим дастури бўйича малака оширишди, деб хабар беради Sputnik Ўзбекистон мухбири.
В Университете Герцена в Ташкенте магистрантам вручили дипломы
© Sputnik
Битирувчи Ангелина Карпенконинг айтишича, магистратура у учун шунчаки таълимнинг навбатдаги босқичи эмас, балки шахсий ва касбий жиҳатдан юксалишига имкон берган масканга айланган.
“Ҳозир ўз ватанимиз, жонажон Ўзбекистонимиздан чиқмасдан Россиянинг энг сара олийгоҳларида таҳсил олиш имкониятига эга эканимиздан беҳад хурсандмиз”, — дейди у.
В Университете Герцена в Ташкенте магистрантам вручили дипломы
© Sputnik
Магистратуранинг яна бир битирувчиси Юлдуз Узакбаева ҳам университетдаги ўқиш йилларини катта миннатдорчилик ва самимият билан эслайди.
“Ўтган йиллар мобайнида биз мамлакатимиз таълим тизимида ўқувчи ва талабаларни тўғри йўналтиришимизга кўмаклашадиган психология ва педагогика соҳасидаги қимматли билим, кўникма ҳамда методикаларни ўзлаштирдик”, — дейди Юлдуз.
В Университете Герцена в Ташкенте магистрантам вручили дипломы
© Sputnik
А. И. Герцен номидаги РДПУнинг Тошкент шаҳридаги филиали келгуси ўқув йилида таълим дастурлари рўйхатини кенгайтиради. Янги йўналишлар қаторидан рақамли таълим, инклюзив таълим ва адаптив жисмоний тарбия ўрин олган.