Тошкентда бўлажак атомчиларнинг қишки мактаби қандай ўтмоқда?

Лойиҳанинг асосий мақсади ёшларда атом соҳаси ва муҳандислик-техника касбларига қизиқиш уйғотиш, илмий ҳамда танқидий тафаккурни ривожлантириш, ўқувчиларни эрта касбга йўналтиришдан иборат.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 26 мар – Sputnik. Тошкентдаги Тошкентдаги "Москва муҳандислик-физика институти" Миллий тадқиқот ядро университети ("ММФИ" МТЯУ) филиалида бўлажак атом мутахассислари учун илк бор “Ўзбекистон атом тармоғининг ёш авлоди” номли қишки мактаб ўтказилмоқда. Лойиҳа “Ўзатом” агентлиги билан ҳамкорликда амалга оширилмоқда, деб хабар берди Sputnik Ўзбекистон мухбири.
Дастлабки босқичнинг ўзида иштирок этиш учун 650 тадан ортиқ ариза топширилди. Натижада 10-11-синф ўқувчилари ва техникум битирувчилари орасидан 42 нафар иштирокчи танлаб олинди. Уларнинг барчаси қатъий танловдан ўтди: комиссия номзодларнинг ўзлаштириш даражаси, олимпиадалардаги иштироки, ютуқлари ва рағбатлантирувчи хатларини баҳолади.
"ММФИ" МТЯУ филиали ижрочи директори Шавкат Абдукамиловнинг таъкидлашича, лойиҳанинг асосий вазифаси мактаб ўқувчиларида илм-фан ва муҳандислик йўналишларига қизиқиш уйғотишдир. Унинг сўзларига кўра, бундай ташаббусларнинг йўлга қўйилиши мамлакатда бугун юз бераётган жараёнлар билан бевосита боғлиқ.
“Ўзбекистон ҳозир катта ўзгаришлар остонасида турибди, мамлакатда биринчи атом электр станциясини қуриш режалаштирилмоқда. Бундай юқори технологиялар янги даражадаги мутахассисларни талаб этади ва янгича хавфсизлик маданиятини шакллантиради”, — деди у.
Шу боис ҳам, Абдукамилов таъкидлаганидек, бўлажак абитуриентлар билан ишлашни мактаб давриданоқ, жумладан, қишки мактаб каби форматлар орқали бошлаш муҳим.
Бу ерда машғулотлар рус ва ўзбек тилларида интерактив тарзда олиб борилади. Ҳафта давомида ўқувчилар физика, муҳандислик ва ядро технологиялари асосларини ўзлаштиради, лабораторияларда ишлайди ҳамда филиал ўқитувчиларининг маърузаларини тинглашади.
“Бу ерда ўқувчилар филиалда бўлиб, муҳандислар қандай шаклланишини, ушбу соҳани танлаганлар қандай кўникма ва фанларни ўрганишини ўз кўзлари билан кўриш имкониятига эга бўлишади”, — дейди қишки мактаб раҳбари, “Ядро физикаси ва энергетикаси”кафедраси ўқитувчиси Саодат Шовдирова.
Қишки мактаб дастуридан нафақат маърузалар ва лаборатория машғулотлари, балки илмий объектларга саёҳатлар ҳам ўрин олган. Ўқувчилар ядро реакторининг тузилиши билан танишади, эмоционал интеллект, лойиҳавий иш ва тақдимот кўникмаларини ривожлантириш бўйича тренингларда иштирок этадилар. Иштирокчиларучун спорт тадбирлари, интеллектуал ўйинлар, филиал бўйлаб экскурсия ҳамда Атом технологиялари ахборот марказига ташриф буюриш режалаштирилган.
Қишки мактабда SТЕМ-компетенцияларни ривожлантириш, амалий кўникмаларни шакллантириш ва иқтисодиётнинг барқарор ривожланишида атом технологияларининг ўрнини тушунишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Мактаб иштирокчиларидан бири Ирек Турсуновнинг тан олишича, ўқишгакириш осон бўлмаган. У физика, математика ва бошқа фанлардаги кучли томонларини кўрсатиш учун мотивацион хат ёзишга астойдил ҳаракат қилганини айтади. Ирек қишки мактабдаги таълимни келажакдаги касбига қўйилган қадам деб билади.

“ММФИ” МТЯУ филиали Ўзбекистонда келгусида таълим олиш ва ишлаш, жумладан, саноатда, атом электр станциясида ишлаш учун жуда кўп имконият ва истиқболлар яратади. Қишки мактабга эса ушбу филиалга кириш учун керакбўлган бошланғич билимларни эгаллаш ва дунёқарашимни кенгайтириш мақсадида ўқишга кирдим”, — дейди у.

Мактаб иштирокчиси Алина Умарова лойиҳа ҳақида ижтимоий тармоқлардан билиб, дарҳол ҳужжат топширишга қарор қилган.
“Мен академик маълумотномамни йиғдим, сертификатларимни илова қилдим ва мотивацион хат ёздим. Саралаш бир нечта мезон асосида бўлди — ҳам ўзлаштиришга, ҳам ютуқларга қарашди. Омадим келиб, шу ерга қабул қилиндим”, — дейди у.
Қизнинг сўзларига кўра, мактаб нафақат ўқиш, балки муҳит ҳамдир.
“Шундай ақлли ва ёқимли инсонлар даврасига тушиб қолганимдан ҳамда улар билан тез тил топишганимдан жуда хурсандман. Биз кўп вақтимизни бирга ўтказамиз ва уларнинг шахсий ҳаёти, ютуқлари каби турли мавзуларда суҳбатлашиш жуда қизиқарли”, — дея қўшимча қилади у.
Қишки мактаб халқаро муҳандислик-физика олимпиадаси билан якунланади. Ғолиб ва совриндорлар Тошкент шаҳридаги “ММФИ” МТЯУга ўқишга киришда имтиёзларга эга бўлишади. Кейинчалик иқтидорли ўқувчиларни имкон қадар кўпроқ қамраб олиш мақсадида мамлакатнинг барча ҳудудларида ҳам шундай олимпиада ўтказилади.
Ўзбекистонда Росатом билан ҳамкорликда атом энергетикаси илғор муҳандислик мактаби очилди