ТОШКЕНТ, 23 мар – Sputnik. Sputnik Ўзбекистон мультимедиа матбуот марказида “Жанубий Осиё ва Яқин Шарқдаги инқирозларнинг Марказий Осиё мамлакатлари ривожланиша таъсир” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтади.
Тадбир 24 март куни маҳаллий вақт билан соат 14:00 да бошланади.
Иштирокчилар:
Россия ФА Жаҳон иқтисодиёти ва халқаро муносабатлар институти Марказий Осиё сектори бошлиғи Станислав Притчин;
“Ma’no” тадқиқот ташаббуслари маркази директори Бахтиёр Эргашев.
Мутахассислар жорий инқирозлар Марказий Осиё мамлакатларининг геосиёсий стратегиясига қандай таъсир қилишини муҳокама қилишади.
Шунингдек, минтақадаги инфратузилма ва инвестиция лойиҳалари учун хавф-хатарлар ва чақириқлар, янги имкониятлар ва янги шароитларда Марказий Осиё мамлакатлари ҳамкорлигининг муқобил йўналишлари ҳақида сўз юритилади.
Иштирок этиш учун журналистлар таклиф этилади. Батафсил маълумот ва рўйхатдан ўтиш учун:
Телефон: +998 97 190 71 78
Telegram: @alisherakimbaev
Электрон почта: a.akimbaev@sputniknews.com
Матбуот маркази продюсери: Алишер Акимбаев