Биз Ҳўрмуз бўғози фақат душман кемалари учун ёпиқ эканлигини бир неча бор таъкидлаганмиз. У ҳали тўлиқ ёпиқ эмас. У бизнинг интеллектуал назоратимиз остида ва у орқали ўтиш бизнинг хавфсизлигимиз ва манфаатларимизни таъминлайдиган махсус қоидаларга мувофиқ амалга оширилади, - дейилади баёнотда.
Юқорида келтирилган нишонларни йўқ қилишнинг узлуксиз жараёни бошланади ва ҳеч нарса бизга АҚШ ва унинг минтақадаги иттифоқчиларининг энергетика, нефть ва саноат инфратузилмасини йўқ қилиш бўйича операцияларимизни давом эттиришга тўсқинлик қила олмайди.
28 февраль куни АҚШ ва Исроил Эронга зарба беришни бошлади. Зарбалар Эроннинг ядровий дастури борасида музокаралар олиб борилаётган вақтда амалга оширилди.
АҚШ ва Исроил зарбалари оқибатида Эрон Олий раҳбари оятуллоҳ Али Хоманаий ҳалок бўлди. Ундан ташқари, Миноб шаҳрида қизлар бошланғич мактабига берилган зарба оқибатида 171 нафар бола ва 15 нафар ўқитувчилар ҳалок бўлди.
Эрон Исроил ҳудудига, шунингдек, Яқин Шарқдаги АҚШ ҳарбий базаларига жавоб зарбалари берди. Бир неча кун давомида БАА, Баҳрайн, Уммон, Ироқ, Саудия Арабистони, Қатар ва бошқа қатор давлатлардаги АҚШ ҳарбий базалари зарбага учради.
Эрон Ҳўрмуз бўғозини ёпиб қўйди ва кемалар фақат Эрон билан келишилган тартибда ундан ўтиши мумкинлигини эълон қилди. Бунинг ортидан жаҳон бозорларида нефт нархи ошишни бошлади.
Россия президенти Владимир Путин Эрон олий раҳбарига суиқасд барча инсоний ахлоқ нормалари ва халқаро ҳуқуқни бузиш эканини таъкидлади. Россия ва Хитой 1 март куни БМТ Хавфсизлик Кенгашининг фавқулодда мажлисини чақирди.