АҚШдан соврин билан қайтган аскарлар Тошкентда муносиб кутиб олинди

Ўзбекистон ҳарбийлари Миссисипида ўтказилган мусобақанинг махсус совринига сазовор бўлишди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 22 мар — Sputnik. Бугун Тошкент халқаро аэропортида АҚШнинг Миссисипи штатида ўтказилган “Энг илғор жангчи-2026” мусобақасида ғолиб бўлган Ўзбекистон ҳарбий хизматчилари татанали кутиб олинди.
АҚШда бўлиб ўтган ҳарбий мусобақа ғолиблари Тошкентда кутиб олинди
Маросимда Мудофаа вазирлиги масъул офицерлари, ҳарбий хизматчиларнинг яқин қариндошлари ва жамоатчилик вакиллари иштирок этди.
АҚШда бўлиб ўтган мусобақа давомида Ўзбекистон аскарлари якка ва жамоавий баҳсларда кўрсатган натижалари юқори баҳоланди.

Уч кун давомида кундузги ва тунги шароитларда мураккаб машқларни ўзида жамлаган мазкур мусобақа якунида ҳарбий хизматчиларимиз мусобақанинг махсус совринига лойиқ кўрилиши, бу албатта мудофаа тизимида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларнинг самарасидир, дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, мазкур мусобақада ўзбекистонлик ҳарбий хизматчилар 2019 йилдан бери муваффақиятли қатнашиб, ҳар бирида иштирокчилар мутлақ устунлик ва янгидан-янги рекорд натижалар билан ғолибликни қўлга киритиб келмоқда.
АҚШда бўлиб ўтган ҳарбий мусобақа ғолиблари Тошкентда кутиб олинди
Халқаро мусобақа: ўзбекистонлик ҳарбийлар АҚШ, Австралия ва Камбоджани ортда қолдирди