ТОШКЕНТ, 21 мар — Sputnik. Россия президенти Владимир Путин Эрон, Озарбайжон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон ва Ўзбекистон президентлрига Наврўз байрами муносабати билан табрик йўллади.
Табрик сўзида ушбу давлатлар билан икки томонлама муносабатларнинг юқори даражаси қайд этилган ва улар билан ўзаро манфаатли, кўп қиррали алоқалар муваффақиятли ривожланиб боришига ишонч билдирилди.
Шунингдек Россия президенти Наврўз байрами билан Эрон раҳбарлари - Ислом Республикаси Олий раҳбари Оятуллоҳ Сейид Можтаба Ҳусайний Хоменей ва президент Масуд Пезешкианга ҳам табриклар йўлланган.
Ўз сўзида Владимир Путин Эрон халқига ушбу оғир синовларни муносиб енгиб ўтишни тилаб, Москва бу қийин дамларда Теҳроннинг содиқ дўсти ва ишончли ҳамкори бўлиб қолишини таъкидлади.
Россия АҚШ ва Исроилнинг Эронга қарши урушини бошидан кескин қоралаб келмоқда. Россия ва Хитой урушнинг иккинчи куниёқ БМТ Хавфсизлик кенгашининг фавқулодда мажлисини чақирди. Бир неча кун олдин Россия биринчилардан бўлиб Эронга инсонпарварлик ёрдами юборган эди.