Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон халқини Рамазон ҳайити билан табриклади

Давлат раҳбари ўз табригида “жаҳоннинг турли ҳудудларидаги уруш ва низолар тезроқ тугаб, барча халқлар тинчлик ва барқарорликда яшашини” тилади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 20 мар — Sputnik. Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон халқини Рамазон ҳайити билан табриклади.
"Бутун халқимизни эзгулик, меҳр-оқибат ва саховат айёми – муқаддас Рамазон ҳайити билан чин қалбимдан самимий муборакбод этаман", - дейилдади табрик бошида.
Бу йил Тошкент шаҳрида Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази, Самарқанд вилоятида Имом Бухорий ёдгорлик мажмуасининг очилиши – халқимизга ўзига хос Рамазон туҳфаси бўлди.
Ушбу улуғ айём кунларида жаҳоннинг турли ҳудудларидаги уруш ва низолар тезроқ барҳам топиб, барча халқлар тинчлик ва барқарорликда ҳаёт кечиришини тилаб қоламиз.
Фурсатдан фойдаланиб, дунёнинг олис ва яқин мамлакатларидаги мусулмон биродарларимизни қутлаб, самимий салом ва тилакларимизни йўллаймиз.
Хорижда байрам шукуҳи билан яшаётган ватандошларимизни ҳам чин дилдан табриклаб, уларнинг ишлари ва ўқишларига муваффақиятлар тилаймиз.
Аллоҳ таолонинг раҳмати ёғилиб турган ушбу қутлуғ дамларда сиз, азизларни Ийд ал-Фитр байрами билан яна бир бор муборакбод этиб, барчангизга сиҳат-саломатлик, бахт-саодат, хонадонларингизга тинчлик-хотиржамлик, файзу барака тилайман.
Рамазон ҳайити барчамизга муборак бўлсин!
Рамазон ҳайити қачон нишонланиши маълум бўлди