ОАВ: Таиланддаги ЙТҲда ўзбекистонлик сайёҳ аёл ҳалок бўлди

Пхукет оролида туристлар кетaётган микроавтобус иштирокидаги аварияда Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлгани айтилмоқда.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 18 мар — Sputnik. Таиланднинг Пхукет оролида микроавтобус иштирокида содир бўлган ЙТҲда Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлгани айтилмоқда. Бу ҳақда РИА Новости Россиянинг Пхукетдаги бош консули Егор Иванов маълумотига таянган ҳолда хабар берди.
“Пхукетда 2026 йил 18 март куни соат 4:10 да содир бўлган микроавтобус иштирокидаги йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида саккиз нафар Россия ва тўрт нафар Ўзбекистон фуқароси жабрланди. Ҳодиса жойида Ўзбекистон фуқароси вафот этди”, — деди консул.
Унинг қўшимча қилишича, қолган сайёҳлар тиббиёт муассасаларига етказилган ва уларга зарур тиббий ёрдам кўрсатилган.
“Ҳозирда шифохоналарда уч нафар россиялик қолмоқда, улардан икки нафарининг аҳволи оғир. Таиланд ҳуқуқ-тартибот идоралари ҳодиса юзасидан тергов олиб бормоқда”, — деди Иванов.
Таиланддаги катер ҳалокатида ўзбекистонликлар жабрланди