ТОШКЕНТ, 18 мар — Sputnik. Россия қўшинлари Донецк Халқ Республикасидаги Александровка аҳоли пунктини назоратга олди. Бу ҳақда Россия Мудофаа вазирлиги маълум қилди.
Вазирлик хабарига кўра, қишлоқ “Ғарб” қўшинлар гуруҳи бўлинмаларининг фаол ва қатъий ҳаракатлар натижасида озод қилган.
Шунингдек, “Ғарб” гуруҳи жангчилари ДХРнинг Осиново, Велика Шапковка, Грушевка, шунингдек, Харьков вилоятидаги Боровая, Яцковка ва Красний Лиман ҳудудларида Украина қўшинларининг тўртта механизациялашган бригадаси, иккита учувчисиз тизимлар батальони ва иккита ҳудудий мудофаа бригадаси шахсий таркиби ҳамда техникасига қақшатқич зарба берган.
Хабарда айтилишича, душманнинг йўқотишлари 180 нафаргача ҳарбий, АҚШда ишлаб чиқарилган иккита HMMWV зирҳли машинаси, 25 та автомобиль, иккита дала артиллерияси қуроли ва ўқ-дорилар омборини ўз ичига олган.
Шу билан бирга, Россия мудофаа вазири Андрей Белоусов 283-мотоўқчи полк қўмондонлиги ва шахсий таркибини Александровка озод қилингани муносабати билан табриклаб, ҳарбий хизматчиларга жанговар вазифаларни бажаришдаги матонати ва ҳарбий бурчга содиқлиги учун миннатдорчилик билдирган.