Ўзбекистонликлар касбга ўқитилиб, Беларусь корхоналарига ишга юборилади

Томонлар ишчи касблар бўйича кадр тайёрлаш, ўқитувчилар малакасини ошириш ва фуқароларни Беларусьдаги корхоналарда банд қилиш бўйича амалий ҳамкорликни йўлга қўйишга келишиб олди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 18 мар — Sputnik. Ўзбекистон Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳамда Беларуснинг Касбий таълим институти (РИПО) ўртасида бўлиб ўтган учрашувда ишсиз аҳолини қайта тайёрлаш ва уларни Беларусьнинг етакчи корхоналарига ишга жойлаштириш масалалари муҳокама қилинди.
Шунингдек, қўшма ўқув дастурларини ишлаб чиқиш ва кадрлар тайёрлаш соҳасида тажриба алмашиш масалалари ҳам кўриб чиқилди.
Томонлар қуйидагилар бўйича келишиб олди:
қўшма ўқув дастурлари ва модулларини жорий этиш;
ўзбекистонлик устозлар учун Беларусда қисқа муддатли малака ошириш курсларини ташкил этиш;
ишчи касбларга тайёрланган мутахассисларни Беларусь корхоналарида иш билан таъминлаш имкониятларини яратиш.
Қайд этилишича, мазкур ҳамкорлик янги иш ўринлари яратиш ва замонавий касбий кўникмаларни ривожлантиришга хизмат қилади.
Меҳнат миграцияси, АЭС ва ҳамкорлик муҳокамаси: Лукашенко Ўзбекистон элчиси билан учрашди