ТОШКЕНТ, 17 мар — Sputnik. “Ўзбекистоннинг киберхавфсизлик стратегияси: янги ҳимоя механизмлари” мавзусида Sputnik Ўзбекистон мультимедиа матбуот марказида Тошкент–Москва видеокўприги бўлиб ўтди.
Тошкентдаги иштирокчилар:
— Киберхавфсизлик маркази Идоралараро ҳамкорлик бўлими бошлиғи Альберт Валиев;
— Ўзбекистон ИИВ ҳузуридаги Киберхавфсизлик маркази вакили.
— Ўзбекистон ИИВ ҳузуридаги Киберхавфсизлик маркази вакили.
Москвада:
— ахборот хавфсизлиги бўйича эксперт Алексей Лукацкий.
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 2026 йил 10 март куни мамлакатнинг 2030 йилгача мўлжалланган киберхавфсизлик стратегиясини тасдиқлади.
Видеокўприкда янги стратегиянинг асосий йўналишлари, давлат ахборот тизимларини ҳимоя қилишни кучайтириш чоралари, шунингдек, давлат органларида ихтисослаштирилган киберхавфсизлик бўлинмаларини ташкил этиш масалалари муҳокама қилинди.
Шунингдек, кибержиноятчиликнинг олдини олиш, киберхавфсизлик соҳасида идоралараро ҳамкорликни мустаҳкамлаш ва халқаро шерикликни кенгайтириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.