Sputnik Узбекистан в Ташкенте. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 29.04.2024
Матбуот маркази
Sputnik Ўзбекистон матбуот маркази “Россия сегодня” халқаро медиа гуруҳи таркибига киради. Матбуот-маркази рақами: +99897 190 71 78

Ўзбекистон киберхавфсизлик стратегияси муҳокама қилинди - видео

Oбуна бўлиш
Эксклюзив
Тошкент–Москва видеокўпригида Ўзбекистоннинг 2030 йилгача киберхавфсизлик стратегияси ва янги ҳимоя механизмлари муҳокама қилинди.
ТОШКЕНТ, 17 мар — Sputnik. “Ўзбекистоннинг киберхавфсизлик стратегияси: янги ҳимоя механизмлари” мавзусида Sputnik Ўзбекистон мультимедиа матбуот марказида Тошкент–Москва видеокўприги бўлиб ўтди.
Тошкентдаги иштирокчилар:
— Киберхавфсизлик маркази Идоралараро ҳамкорлик бўлими бошлиғи Альберт Валиев;
— Ўзбекистон ИИВ ҳузуридаги Киберхавфсизлик маркази вакили.
Москвада:
— ахборот хавфсизлиги бўйича эксперт Алексей Лукацкий.
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 2026 йил 10 март куни мамлакатнинг 2030 йилгача мўлжалланган киберхавфсизлик стратегиясини тасдиқлади.

Видеокўприкда янги стратегиянинг асосий йўналишлари, давлат ахборот тизимларини ҳимоя қилишни кучайтириш чоралари, шунингдек, давлат органларида ихтисослаштирилган киберхавфсизлик бўлинмаларини ташкил этиш масалалари муҳокама қилинди.

Шунингдек, кибержиноятчиликнинг олдини олиш, киберхавфсизлик соҳасида идоралараро ҳамкорликни мустаҳкамлаш ва халқаро шерикликни кенгайтириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Янгиликлар лентаси
0