Матбуот маркази

"Sputnik" матбуот марказида Ўзбекистоннинг киберхавфсизлик стратегияси муҳокама қилинади

17 март куни Тошкент–Москва видеокўпригида 2030 йилгача киберхавфсизлик стратегияси ва янги ҳимоя механизмлари муҳокама қилинади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 16 мар — Sputnik. 17 март куни маҳаллий вақт билан соат 13:00 да Sputnik Ўзбекистон мультимедиа матбуот марказида “Ўзбекистоннинг киберхавфсизлик стратегияси: янги ҳимоя механизмлари” мавзусида Тошкент–Москва видеокўприги бўлиб ўтади.
Тошкентдаги иштирокчилар:
— Киберхавфсизлик маркази Идоралараро ҳамкорлик бўлими бошлиғи Альберт Валиев;
— Ўзбекистон ИИВ ҳузуридаги Киберхавфсизлик маркази вакили.
Москвада:
— ахборот хавфсизлиги бўйича эксперт Алексей Лукацкий.
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 2026 йил 10 март куни мамлакатнинг 2030 йилгача мўлжалланган киберхавфсизлик стратегиясини тасдиқлади.
Видеокўприк иштирокчилари янги стратегиянинг асосий йўналишлари, давлат ахборот тизимларини ҳимоя қилишни кучайтириш чоралари, шунингдек, давлат органларида ихтисослаштирилган киберхавфсизлик бўлинмаларини ташкил этиш масалаларини муҳокама қилишади.
Шунингдек, кибержиноятчиликнинг олдини олиш, киберхавфсизлик соҳасида идоралараро ҳамкорликни мустаҳкамлаш ва халқаро шерикликни кенгайтириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилади.
Иштирок этиш учун журналистлар таклиф этилади. Батафсил маълумот ва рўйхатдан ўтиш учун:
Телефон: +998 97 190 71 78
Telegram: @alisherakimbaev
Электрон почта: a.akimbaev@sputniknews.com
Матбуот маркази продюсери: Алишер Акимбаев