ТОШКЕНТ, 15 мар — Sputnik. 13 март куни Ўзбекистон Бадиий академияси ҳузуридаги Икуо Хираяма Халқаро маданият карвонсаройининг кичик кўргазма залида рассом, график ва рангтасвир устаси Галина Степаннинг “Тоғлардаги сукунат” номли шахсий кўргазмаси очилди.
Персональная выставка Галины Стэпан в Ташкенте
© Sputnik / Бахром Хатамов
Кўргазмада рассомнинг сўнгги йилларда яратган 30 га яқин рангтасвир асарлари намойиш этилди. Асарларда табиат манзаралари, инсон руҳияти ва Шарқ муҳитининг ўзига хос жозибаси акс этган.
Персональная выставка Галины Стэпан в Ташкенте
© Sputnik / Бахром Хатамов
Галина Степан 1946 йилда Мордовия Республикасининг Саранск шаҳрида туғилган. Унинг ижоди қарийб 70 йиллик даврни қамраб олади. Рассом портрет, манзара ва ню жанрларида кўплаб асарлар яратган бўлиб, сўнгги йилларда айниқса натюрморт жанрига кўпроқ мурожаат қилиб келмоқда.
Персональная выставка Галины Стэпан в Ташкенте
© Sputnik / Бахром Хатамов
Персональная выставка Галины Стэпан в Ташкенте
© Sputnik / Бахром Хатамов
Сўнгги ўн йилликда эса рассом пейзаж ва портрет жанрларини янада фаол ривожлантирди. Бу қизиқиш, айниқса, унинг 1976–2000 йиллар давомида Марказий Осиёга қилган кўплаб саёҳатлари билан боғлиқ. Ушбу саёҳатлар давомида у минтақавий рассомлик мактаби, шунингдек, Шарқ мавзуларига мурожаат қилган машҳур рассомлар ижодидан илҳом олди.
Персональная выставка Галины Стэпан в Ташкенте
© Sputnik / Бахром Хатамов
Персональная выставка Галины Стэпан в Ташкенте
© Sputnik / Бахром Хатамов
“Тоғ манзаралари мен учун нафақат табиат гўзаллиги, балки инсон руҳиятининг сокинлиги ва чексизлиги рамзидир”- дейди рассом.
Персональная выставка Галины Стэпан в Ташкенте
© Sputnik / Бахром Хатамов
Персональная выставка Галины Стэпан в Ташкенте
© Sputnik / Бахром Хатамов
Жанубий табиат манзаралари, қадимий шаҳарлар ва маҳаллий аҳолининг ҳаёт тарзи рассом учун янги илҳом манбаига айланди. Айниқса, тоғ манзаралари Галина Степан ижодида алоҳида ўрин тутади. Бу манзаралар рассомга нафақат ранглар орқали янги кашфиётлар қилиш, балки ички хотиржамлик топиш имконини ҳам беради.
Персональная выставка Галины Стэпан в Ташкенте
© Sputnik / Бахром Хатамов
Кўргазма жорий йилнинг 23 март кунига қадар давом этади.
Персональная выставка Галины Стэпан в Ташкенте
© Sputnik / Бахром Хатамов