Эрон Ҳўрмуз бўғозидан ўтиш шартини маълум қилди — ОАВ

Нефть учун тўлов юанда амалга оширилса, Эрон чекланган миқдордаги нефть танкерлари учун Ҳўрмуз бўғозини очиши мумкин.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 14 мар — Sputnik. Агар олиб ўтилаётган юк (нефть ва газ) учун тўлов юанда амалга оширилса, Эрон Ҳормуз бўғозини чекланган миқдордаги нефть танкерлари учун очиши мумкин, деб хабар беради CNN.
"Бу Эроннинг дунёнинг асосий артериясини назорат қилиш бўйича янги режасининг бир қисмидир <...>", дейилади хабарда юқори лавозимли Эрон расмийсига таяниб.
Пайшанба куни Олий Раҳбар Можтаба Хоменеи бўғоз ёпиқ қолиши кераклигини айтди: Эрон АҚШ ва Исроил билан можаросида ундан таъсир ўтказувчи восита сифатида фойдаланишни ният қилган.
Financial Times хабарига кўра, Франция ва Италия каби бир қатор Европа мамлакатлари ўз кемаларининг хавфсиз ўтишини кафолатлаш учун Теҳрон билан музокаралар олиб боришга ҳаракат қилмоқда.
Маълумот учун, дунё нефть бозоридаги жами углеводородларнинг бешдан бир қисми Хўрмуз бўғози орқали ўтади. АҚШ ва Исроилнинг Эронга ҳужуми туфайли бўғоз орқали юк ташиш деярли тўхтади. Бу энергия нархларига сезиларли таъсир кўрсатди. Душанба куни Brent маркали нефть нархи 2022 йил июнь ойидан бери биринчи марта баррель учун 119 доллардан ошди, бу +29-31 фоизга ўсишни англатади. Бензин нархлари ҳам ўсиб бормоқда, айниқса Европа мамлакатларида: февраль ойи охиридан бери биржа нархлари 100 фоиздан ошди.