Ўзбекистон аёллар терма жамоаси илк бор Осиё кубоги чорак финалига чиқди

Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Австралияда ўтаётган Осиё кубогида тарихий натижага эришиб, илк бор мусобақанинг чорак финалига чиқди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 10 мар — Sputnik. Ўзбекистон аёллар терма жамоаси футбол тарихида муҳим натижа қайд этди — жамоа илк бор Осиё кубогининг чорак финалига йўл олди. Бу ҳақда мамлакат Миллий олимпия қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.
Австралияда ташкил этилаётган ушбу чемпионатнинг сўнгги турида Бангладеш устидан 4:0 ҳисобида йирик ғалаба қозонган Ўзбекистон жамоаси “Б” гуруҳида 3 очко билан учинчи ўринни эгаллади.
Шу билан бирга, учинчи ўрин соҳиблари орасида энг яхши тўплар нисбатига эга бўлгани учун Ўзбекистон терма жамоаси плей-офф йўлланмасини қўлга киритди.
Аввалроқ футболчи қизлар иккинчи турда Хитойга 0:3 ҳисобида мағлуб бўлишган, дастлабки баҳсда эса КХДРга 0:3 ҳисобида ютқазишган эди.
Ўзбекистон ўсмирлар хоккей терма жамоаси ЖЧнинг ўз дивизионида чемпион бўлди