Ўзбекистон ўсмирлар хоккей терма жамоаси ЖЧнинг ўз дивизионида чемпион бўлди

Ҳал қилувчи турда Исроил устидан 6:3 ҳисобида ғалаба қозонган Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси мусобақани мағлубиятсиз якунлаб, юқорироқ дивизионга чиқди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 8 мар — Sputnik. Ўзбекистон ўсмирлар хоккей бўйича терма жамоаси ҳал қилувчи баҳсда Исроилни 6:3 ҳисобида мағлуб этиб, 2026 йилги IIHF U18 жаҳон чемпионати IIIA дивизионида чемпион бўлди. Бу ҳақда Ўзбекистон хоккей федерацияси матбуот хизмати хабар берди.
Шу тариқа, жамоа юқорироқ дивизион — IIB га йўлланмани қўлга киритди. Ўзбекистон U18 терма жамоаси мусобақани мағлубиятсиз якунлаб, 5 ўйиннинг барчасида ғалаба қозонди.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси турнир доирасида 2 март куни Гонконгни 6:2, 3 март куни Янги Зелландияни 13:2, 5 март куни Туркияни 7:6, 6 март куни Болгарияни 5:3 ва 8 март куни Исроилни 6:3 ҳисобида мағлуб этди.
Болгарияда — биринчи, Тошкентда — учинчи: Ўзбекистон спортчилари натижалари