Miss BRICS: россиялик иштирокчи ғолиб бўлди, Ўзбекистон гўзаллари ҳам қатнашди — суратлар

Қозонда тарихда илк бор ўтказилган “БРИКС гўзали — 2026” танловида 17 давлат иштирок этди. Ўзбекистондан ҳам “Miss”, “Mrs” ва “Little Miss” тоифаларида иштирокчилар қатнашди
Sputnik
ТОШКЕНТ, 8 мар — Sputnik. Россиянинг Қозон шаҳрида тарихда илк бор ўтказилган “БРИКС гўзали — 2026” халқаро гўзаллик танлови якунларга кўра, Россия вакили Валентина Алексеева “БРИКС гўзали” унвонини қўлга киритди.
Унда 17 давлат — Ўзбекистон, Россия, Бразилия, Ҳиндистон, Хитой, Жанубий Африка Республикаси, Индонезия, Беларусь, Боливия, Куба, Қозоғистон, Малайзия, Нигерия, Таиланд, Уганда, Вьетнам ва БАА вакиллари иштирок этди.
Танлов учта ёш ва мақом тоифасида ўтказилди. Ўзбекистондан “Miss” йўналишида Таҳмина Асатова қатнашди. У халқаро гўзаллик танловлари, мода лойиҳалари ва кўргазмаларида иштирок этиб келаётган, тўрт йилдан ортиқ тажрибага эга профессионал модель ҳисобланади.
В Казани завершился первый в истории международный конкурс красоты "Мисс БРИКС-2026"
“Mrs” тоифасида, яъни турмуш қурган ва фарзандли аёллар ўртасида Камилла Валитова Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилди. У араб тили филологи ва халқаро маданият амбассадори сифатида танилган.
В Казани завершился первый в истории международный конкурс красоты "Мисс БРИКС-2026"
Шунингдек, “Little Miss” тоифасида 13 ёшгача бўлган қизлар орасида Индира Гузанфарова иштирок этди.
“БРИКС хоними” унвонини Жанубий Африка Республикаси вакили Миллисент Холоди Тлоуга қўлга киритди.
В Казани завершился первый в истории международный конкурс красоты "Мисс БРИКС-2026"
“БРИКС кичик хоними” унвони эса хитойлик иштирокчи Думалаог Саффира Кара Гиллега насиб этди.
Ташкилотчиларнинг маълум қилишича, ҳар бир давлатдан уч нафаргача вакил танловда қатнашган. Натижаларни баҳолашда иштирокчиларнинг ташқи кўриниши эмас, балки маданий алмашинув, миллий ўзликни намоён этиш ва аёллар етакчилиги ғояларини илгари суриш асосий мезон бўлган.
Қўшни мамлакатлар орасида танловда Қозоғистон вакиллари ҳам иштирок этди. “Miss” йўналишида — “Мисс Астана” унвони соҳибаси Аида Жанкилиш қатнашди.
В Казани завершился первый в истории международный конкурс красоты "Мисс БРИКС-2026"
“Mrs” тоифасида эса блогер, тадбиркор ва икки фарзанд онаси Ольга Мигунова иштирок этди. У 1 миллиондан ортиқ кузатувчига эга ҳамжамият асосчиси ва етакчиси сифатида танилган.
В Казани завершился первый в истории международный конкурс красоты "Мисс БРИКС-2026"
Тошкентда “Талабалик гўзали” танланди - энг сара суратлар